"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи
31 янв 00:49
Новости
"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи
"Реал" вингери Родриго "Ал Ҳилол" нишонига тушиб қолди.
Саудия Арабистони клуби уни Неймарнинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. "Ал Ҳилол" "Реал"га футболчи борасида рад этиб бўлмас таклиф билан чиқиб, жамоасида етакчи қилиш ниятида.
Шунингдек, "Ал Ҳилол" Родригони 2034 йили Саудия Арабистонида ўтадиган жаҳон чемпионатининг элчиси қилиб тайинламоқчи.
Бразилиялик футболчининг "Реал" билан шартномаси 2028 йилгача давом этади ва унда товон пули 1 млрд евро қилиб белгиланган. Олдинроқ "Ал Ҳилол" "Реал"дан Винисиусни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрган, бироқ ишлар ўхшамаганди.
Родриго ушбу мавсумда "Реал" таркибида 28 ўйинда қатнашиб, 12 гол ва 7 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии