"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди
12 мар 23:54
Новости
"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди
"Ливерпуль" футболчиси Виржил ван Дейк Саудия Арабистонидан таклиф олди.
"L’Equipe" маълумотига кўра, "Ал Ҳилол" "Ливерпуль" сардори учун йилига 20 млн евро маош таклиф қилган.
Нидерландиялик футболчи ушбу таклифни кўриб чиқишини айтган, бироқ ҳозирча бунга жавоб қайтармаган. У бор эътиборини ушбу мавсумни юқори нотада якунлашга қаратган.
Ван Дейкнинг "Ливерпуль" билан келишуви ушбу мавсумдан кейин якунига етади. Футболчи 2017/18 йилги мавсумда "Ливерпуль"га ўтган ва шундан буён у 310 ўйинда қатнашиб, 26 гол ва 13 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии