RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда Новости

"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда

Саудия Арабистони клуби ярим ҳимоячига юқори маош ва 3 йиллик шартнома тақдим қиляпти.

"Ал-Ҳилол" "Манчестер Юнайтед"нинг 30 ёшли яримҳимоячиси Бруну Фернандешга йилига 65 миллион фунт стерлинг маош билан уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашрида хабар берилди.

Манба маълумотларига кўра, ҳозирча португалиялик футболчи бу таклифга жавоб бермаган. Саудия клуби ушбу битимни 15 июнда бошланадиган клублар жаҳон чемпионати олдидан якунлашни мақсад қилган.

Таъкидланишича, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул"да қолишга қарор қилганидан сўнг, "Ал-Ҳилол" юлдуз ўйинчи изламоқда. Саудия клуби мисрлик футболчи учун мўлжалланган 500 миллион фунт стерлингни бошқа йирик трансферлар учун сарфлашга тайёр.

Жорий мавсумда Фернандеш барча турнирларнинг 52 та ўйинида иштирок этиб, 19 та гол урди ва 18 та гол узатмасини амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика