RU

Последние новости

21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  35 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  21

"Ал-Фатҳ" бош мураббийи: "Футбол ерда ва оёқларда ўйналади" Новости

"Ал-Фатҳ" бош мураббийи: "Футбол ерда ва оёқларда ўйналади"

“Ал-Фатҳ” – “Бунёдкор” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

Даставвал “Ал-Фатҳ” бош мураббийи сўз олди.

- Нуфузли мусобақа остонасида турибмиз. Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги турларида қониқарсиз натижалар қайд этдик. Энди бор эътиборимизни Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қаратамиз. Мухлисларимиз ишончини айнан халқаро турнир орқали қайтаришга уриниб кўрамиз. Қўл остимда жуда маҳоратли футболчилардан ташкил топган аҳил жамоа бор. Улар билан катта ютуқларни қўлга киритиш мумкин.

“Бунёдкор” ҳақида билганларимиз шуки, улар мавсумолди йиғинлар давомида бир неча ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Ўтган мавсум бўйича Ўзбекистон чемпиони.

“Бунёдкор”нинг аксарият футболчилари бўйдор ва жисмонан бақувват саналишади. Бироқ бу бизни чўчитмайди. Чунки футбол ерда ва оёқларда ўйналади.

Об-ҳаво ҳарорати кўпроқ рақиб зарарига ишласа керак. Чунки Ўзбекистонда ҳозир қиш фасли ҳукмронлик қиляпти. Лекин бу ҳолати айтарли ташвиш туғдирмайди, - дейди Ал-Фатҳ бош мураббийи Фази Ал-Жабал.

Кейин "Ал-Фатҳ" сардори Ҳамдан Ал-Ҳамдан ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

- “Бунёдкор” кучли таркибга эга эканлигини яхши биламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уч очкони ўзимизда олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигаси стартидаги ғалаба бизга жуда муҳим. Боиси агарда буни уддалай олсак, ишларимиз юришиб кетади, - дейди “Ал-Фатҳ” аъзоси Ҳамдан Ал-Ҳамдан. 

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика