RU

Последние новости

21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  0 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  35 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11

“Ал Дуҳаил” легионерлари ҳақида нималарни биламиз? Новости

“Ал Дуҳаил” легионерлари ҳақида нималарни биламиз?

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 3-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Қатарнинг "Ал Дуҳаил" клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур жамоани айни вақтда ўз вақтининг машҳур футболчиси Эрнан Креспо бошқармоқда. Таркибда ҳам тажрибали ижрочилар бор. Қуйида мана шулар хусусида батафсил маълумот тақдим этамиз. 


Тоби Алдервейрельд (Бельгия)

Бу футболчи борасида кўп маълумот бериш шарт эмас. Ҳимояда ўйнайдиган Тоби ҳозирда 33 ёшда. “Аякс”, “Атлетико Мадрид”, “Саутгэмптон”, “Тоттенхэм” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2021 йилдан бошлаб эса “Ал Дуҳаил” либосида ўйнамоқда.

Умуман олганда Нидерландия, Испания чемпионатларида ғолиб бўлган. ЕЧЛ финалчиси, терма жамоа билан ЖЧ учинчи ўрин соҳибига айланган.  

Бельгия терма жамоасида эса 2009 йилдан буён ўйнамоқда ва 118та баҳсда 5 маротаба тўп киритган. 


Нам Тае Хи (Жанубий Корея)

Жанубий Корея терма жамоасининг асосий таркиб аъзоси бўлган Хи ҳозирда 30 ёшда. Футболчилик фаолиятини ватанида бошлаган ва кейинчалик Англиянинг “Рединг” клуби мактабида таҳсил олган. Профессионал фаолиятини эса Франциянинг “Валенсиеннес”да бошлаб, икки мавсум ўйнаган. 2012-2019 йиллар оралиғида “Ал Дуҳаил” (Лаҳвия) тўп тепган. 2019-2021 йилларда эса Хави бошчилигидаги “Ал Садд” клуби либосида фаолиятини давом эттирган. 2021 йилдан бошлаб яна “Ал Дуҳаил”га қайтган. 

Нам Тае Хи 2011 йилдан буён Жанубий Корея миллий терма жамоасида ўйнаб келади. 54та ўйинда иштирок этиб, 7 маротаба тўп киритган. 


Эдмилсон Жуниор (Бельгия)

Бельгиялик яна бир футболчи Эдмилсон Жуниор Пауло да Сильва вингер бўлиб, айни вақтда 27 ёшда. Фаолиятини Бельгиянинг “Сент-Трюйден” жамоасида бошлаган. Мазкур жамоада 4 мавсум ўйнаган. Кейинчалик 2016-2018 йиллар оралиғида “Стандард” шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилдан бошлаб Осиёга йўл олди ҳамда “Ал Дуҳаил”дан қўним топди. Қатарликлар сафида 52та ўйинда майдонга тушиб, 20 маротаба тўп йўллаган.



Майкл Олунга (Кения)

Кения миллий терма жамоаси ҳужумчиси бўлган Майкл Олунга 2021 йилдан буён “Ал Дуҳаил” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бўйи 193 см бўлган Олунга фаолияти давомида Испания Ла Лигасида “Гранада”, Япониянинг “Кашима Рейсол”, Хитойнинг “Гуйчжоу” ва бошқалар жамоаларда тўп тепган. 2015 йилдан буён Кения терма жамоасида ўйнаб келади. Мазкур жамоа либосида 48та ўйинда 21 маротаба киритган. 


Фержани Сасси (Тунис)

Ярим ҳимоя амплуасида ўйнайдиган Фержани Сасси айни вақтда 30 ёшда. У ҳам 2021 йилдан буён қатарликлар сафида ўйнамоқда. Тунис терма жамоаси сафида 2013 йилдан бери тўп тепади ҳамда шу вақтга қадар 60та баҳсда 5 маротаба тўп йўллаган. 


Фаолиятига назар солсак, дастлаб мамлакатида ўйнаган. Кейинчалик Франциянинг “Метц”да бир мавсум тўп тепган. 2018 йилда Саудия Арабистонининг “Ал Наср”, 2018-2021 йиллар давомида Мисрнинг “Замалек” жамоаларида ўйнаган.


"Ал Дуҳаил" - "Пахтакор". Қатар клуби сафидаги энг хавфли футболчини биласизми?

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика