"Ал Айн" "Анжи" ҳужумчисини сотиб олди
17 янв 2017 12:20
Новости
"Ал Айн" "Анжи" ҳужумчисини сотиб олди
Келиб чиқиши ивуарлик бўлган Францияда туғилган ҳужумчи Янник Боли фаолиятини БААда давом эттиради.
2014 йилдан буён Россиянинг "Анжи" клубида ўйнаб келаётган Боли 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси финалчиси бўлган "Ал Айн" клуби сафига қўшилди.
Футболчи профессионал фаолиятини Франциянинг ПСЖ клубида бошлаган. Бугунга қадар у Францияда "Гавр" ва "Нимес", Болгарияда "Черноморец Бургас", Украинада "Заря" каби клубларда ўйнаган. 2010 йил Кот ДИвуар терма жамоаси сафида бир марта майдонга тушган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии