RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  6 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  2 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  18 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Акром Комилов: “Аҳиллигимиз кундан-кунга томир отиб бормоқда” Новости

Акром Комилов: “Аҳиллигимиз кундан-кунга томир отиб бормоқда”

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” вакили Акром Комиловнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Бухоро”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланди. Шунинг учун ҳам уларни дарвозасига биринчи таймда гол ура олмадик. Танаффусдан кейин эса Сатонинг голи учрашувнинг боришини ўзгартириб юборди. Улар олдинга чиқишгач, бизда бўш худудлар пайдо бўлди ва кетма-кет яна иккита гол уриб, йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Танаффусда йигитлар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, албатта гол урамиз деб ўзимизни ишонтиргандик. “Бухоро”да яхши таркиб йиғилган. Улар исталган жамоага ташвиш туғдира олишади. Ўзимизга келадиган бўлсам, “Бунёдкор”нинг аҳиллиги кундан-кунга томир отиб бормоқда. Бу эса ўйинимизни кун саъйин яхшиланиб боришига энг асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Навбатдаги учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Акром Комилов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика