RU

Последние новости

12:45ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Асимов, Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда?  0 12:08"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда  0 11:40FIFA.COM: "Аббос Файзуллаев кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга"  5 11:28"Реал" Дэвис трансферига шубҳа қилмаяпти  0 10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  4 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  12 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  6 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  8 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  14 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  5 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3

Акрам Афиф: "Бу энди бошланиши" (интервью) Новости

Акрам Афиф: "Бу энди бошланиши" (интервью)

ФИФА расмий сайти Қатар терма жамоаси футболчиси Акрам Афифдан интервью олди.

Маълумкм, 2019 йилги мавсум Акрам Афиф учун ниҳоятда омадли келди. Бу футболчи йил бошида Осиё Кубогини ютиш билан бирга йил якунида ОФК томонидан "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. 


- 2019 йил сиз учун анча эсда қоларли бўлди. Осиё Кубогида зафар қучдингиз, "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлдингиз ҳамда Қатар чемпионлигини қўлга киритдингиз. Буларни умумлаштириб нима дея оласиз?

- Бир сўз билан айтганда фантастика. Бу фаолиятимни бошлаганимдан бери энг яхши дамлар бўлди. Албатта, ҳар бир футболчи катта муваффақиятларга эришишни орзу қилади. Шундай экан, мен ҳам нимага эришган бўлсам доим шукур қиламан. Ўйлайманки, Қатар терма жамоаси билан Осиё Кубогини қўлга киритганимиз муваффақиятларнинг энди бошланиши. Бу қаттиқ меҳнатимиз самараси бўлди. 


- Сиз учун Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" бўлиш нимани англатади? 

- Футболчи сифатида мен учун катта ютуқ. Бу кўп йиллик меҳнат маҳсули бўлди. Мен бир нечта ўйинларда майдонга тушдим, машғулотларда қаттиқ ҳаракат қилдим. Лекин ушбу совринни фақат ўзимники демаган бўлардим. Аввало оила аъзоларим, жамоадошларим ва мураббийларимнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Совринни қўлга киритганимдан хабар топганимда Кўрфаз Кубогида иштирок этаётгандик. Шу боис маросимга бора олмадим. Кейинчалик совринни Доҳада қабул қилиб олдим, атрофимни яқинларим ўраб турганди. Жуда хурсанд бўлганман. 


- Осиё Кубогидан олдин кўпчилик Қатардан ғолибликни кутмаганди. Жамоа бунга қандай эришди? 

- Ҳа, тўғри биз фаворитлар қаторида эмасдик, лекин мусобақа бошлангач, ўз кучимизга бўлган ишонч ортиб борди. Бизда хоҳиш жуда юқори эди, ҳаммамиз биргаликда бош совринни ўйлай бошладик. Футболда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ ва буни исботлай олдик. Бунгача Кўрфаз Кубогида ва U-19 Осиё чемпионатида зафар қучгандик. Энди бўлса қитъа биринчилигида ҳам ғолиб бўлдик. 


- Муваффақиятнинг асосий сири нимада? 

- Бунинг сабаблари кўп. Биринчидан, кўп йиллардан бери Қатарда футболни ривожлантириш тизими бир маромда ишлаб келяпти. Қолаверса ҳозирги жамоадаги кўпчилик ёшлар Эспайр академиясидан етишиб чиққан. Академиядаги таҳсил биз учун катта мактаб бўлди. Футболчиларни ёшлар ва ўсмирлар жамоаларига тайёрлаб бориш жуда пухта ишлаб чиқилган. Биз бир нечта босқични босиб ўтдик ва шу орқали миллий терма жамоага келдик. 

Ўйинлар пайтида асосий эътиборни замонавий футбол кўрсатишга қарата бошладик. Бу ўринда жамоамиз бош мурабийи Феликс Санчеснинг қўшган ҳиссаси катта. Агар сиз тажриба, чидамлилик, тактик ва техник ҳаракатларни бир маромда амалга ошириб борсангиз, бир кун келиб кучли жамоага айланасиз.


- Қайси ўйинлар алоҳида қийин бўлди деб ўйлайсиз? 

- Осиё Кубогида осон баҳсларни кўрмайсиз. Биз ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлдик. Лекин финалда иштирок этиш барибир бошқача бўлар экан. Япония бир неча йиллардан бери ўз сўзини айтиб келаётган жамоа эди, лекин якунда биз ғалаба қозондик. Эътибор берган бўлсангиз, мусобақанинг бошидан охиригача бир хил характерда ўйин кўрсатдик. Мен учун японлар дарвозасига учинчи голни киритиш ажойиб совға бўлди ва бундан хурсандман.


- Финал ҳуштаги чалинганда нималарни ҳис қилдингиз? 

- Тарихий лаҳзаларни. Биз чемпион бўлгандик. Бизни Қатарда кўплаб мухлислар кузатиб турганини билардик. Лекин стадионда мухлисларимиз камчилик эди. Шу боис асосий байрам Доҳага қайтиб борганимиздан сўнг бошланди. Айниқса аэропортда шахсан мамлакат Амири кутиб олгани барчамизни тўлқинлантириб юборди.


- Ўтган йил биринчи бор Копа Америка мусобақасида иштирок этдингиз. Қандай фойдали жиҳатларни олдингиз? 

- Яхши биласиз, навбатдаги жаҳон чемпионати бизнинг мамлакатда ўтказилади. Биз эса мезбон сифатида жиддий тайёрланмасак бўлмайди. Бунинг учун Копа Америка жуда катта ёрдам бериши шубҳасиз. Жанубий Америкага боришдан олдин Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. У ерга боргач Аргентина, Колумбия ва Парагвай билан ўйнадик. Бундай жамоалар билан доим ҳам ўйнайвермайсиз, шу боис катта фойдаси тегди.


- Шунингдек клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашдингиз. 

- Клубим "Ал Садд" ўз олдига доим юқори мақсадларни қўяди. Биз ОЧЛни ютишга ҳаракат қилгандик, лекин баъзи сабабларга кўра финалга чиқа олмадик. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати менга кўп нарсани ўргатди. Натижа яхши бўлмаган бўлса ҳам катта тажриба олдик.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика