RU

Последние новости

16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  3 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  5 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  16 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  12 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  28 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди" Новости

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Акмал Холиқов қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Аввало, "Сўғдиёна" клубини ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ўйинчилари ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Бугунги учрашув АГМК ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйиндан сира қолишмади. Икки жамоа ўйинчилари ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик.

- Ўйиндан аввал йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?

- Ўйиндан олдин "Сўғдиёна" уйда агрессив кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК Кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аъломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик. Навоийдан келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат деб қоламиз. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика