RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  13 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  17 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  201 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди” Новости

Акмал Турсунбоев: “Навбаҳор”га мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди”

Андижоннинг “Андижон” клуби олий лигадан тушиб кетганидан сўнг жамоа дарвозасини ҳимоя қилган Акмал Турсунбоев Тошкентнинг “Обод” клубида қишки йиғин тайёргарликларини олиб бораётган эди.

Аммо янги йилдан сўнг Турсунбоев Наманганнинг “Навбаҳор” клуби йиғинига келиб қўшилди.

“Андижон” жамоасидан кетганимдан сўнг Тошкентнинг “Обод” клуби мени ўз сафига жалб қилди. Қишки йиғиннинг биринчи қисмида ушбу жамоа билан машғулотларда иштирок этдим. Клуб рахбариятлари менга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Аммо мен бир йиллик битимга имзо чекишимни билдирдим. Хуллас, ушбу вариант амалга ошмади. Чунки мен уларга фақат 1 йиллик шартномага имзо чекишимни айтдим. Улар эса мен билан камида 2 йиллик келишувга эришмоқчи эди.

“Обод” жамоаси рахбариятлари мени тўғри тушунишди, фаолиятимда омад тилашди. “Навбаҳор” клубига эса мени Илҳом Мўминжонов таклиф қилди. Кўпчилик билса керак, Мўминжонов билан “Пахтакор”да бирга ишлаганман. Ушбу мураббий қандайлигини яхши биламан. “Навбаҳор” жамоаси олдига яхши ўринларни қўлга кириш вазифаси қўйилган. Насиб қилса ушбу вазифани уддалаймиз деган умиддаман”, - дейди "Андижон" клуби собиқ дарвозабони Акмал Турсунбоев.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика