RU

Последние новости

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  8 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  12 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Акмал Шораҳмедов: "Ким пиёда юрса, термага бошқа чақирилмаслигини яхши билади" Новости

Акмал Шораҳмедов: "Ким пиёда юрса, термага бошқа чақирилмаслигини яхши билади"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов Қатар термасига қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бизда рақибнинг қандай ўйин кўрсатишига қаралмаяпти. Кузатаётганингиздек, ҳар ўйинда бизда таркиб ўзгармоқда. Илк навбатда ҳимоя ва марказий ярим ҳимояга эътибор берилмоқда. Кейинги йиғинларда биз ҳужумкорликка эътибор қаратамиз. Ҳаммаси босқичма босқич амалга оширилмоқда.

Қатар юқори техникага ва испаниялик мураббийга эга терма эканлигини биламиз. Рақиб ярим майдонида ҳудудлар очилиб қолиши учун биз тўпни атайин уларга бериб қўйдик. Қатар термасининг қандай ўйин кўрсатишига аҳамият бермадик. Асосий эътибор ўз хатоларимизни тўғрилашда бўлди.

"Пахтакор"да менинг қанотимда ҳужумчи ўйнайди. У ерда мен очилсам ҳам, тўпни оширишмайди, уларнинг ўзлари ҳужумга ўтишади. "Пахтакор"да функция умуман бошқача. Бу ерда эса тўхтаб қоладиган футболчи кейинги йиғинларга чақирилмаслигини яхши билади. Ким чарчаса, ўзгартирилиши мумкин. Аммо кимки орқага қайтмаса, оёғини курашдан олиб қочса, майдонда пиёда юрса, жамоада бўлмайди, буни барча яхши билади. Шунинг учун ҳам барча тўхтамасдан югурмоқда. Купер жуда ҳам талабчан мураббий. Кимдир ҳужумга ўтишда ёки ҳимояга қайтишда пиёда юрадиган бўлса, терма билан хайрлашади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика