RU

Последние новости

10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  3 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  2 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  7 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  0 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  15 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  12 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди” Новости

Акмал Шораҳмедов: ”Байдуллаев ва Григалашвилининг қўшилиши жамоамиз учун фойдали бўлди”

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва АГМК клублари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа етакчиси ва сардори Акмал Шораҳмедов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган беллашув ҳақида...
- Баҳс икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этарди. Боиси, рақибимиз совринли ўринларни қўлга киритиш учун итиляпти. Биз эса, ҳавфли зонага тушиб қолмаслик учун ҳаракат қилмоқдамиз. Суперлигани муноси тарзда якунлашни мақсад қилганмиз.

- Рақиб кучсиз ўйин намойиш этди деб ўйлайсизми?
“Бунёдкор” кучсизланган демаган бўлардим, мавсум якуни арафасида турнир жадвалига таъсир қилувчи очколар жамғарилиши сабаб барча жон-жаҳди билан очко ишлаш учун курашади. Бундай пайтда натижа биринчи даражага чиқади. Мавсум бошига қараганда, жамоаларда пасайиш кузатилади, ўйини у қадар чиқмаслиги ҳам мумкин.

- Давралар оралиғидаги танаффусда жамоага қўшилган янги футболчилар натижаларга не чоғлик таъсир ўтказяпти?
- Биринчи даврада ўрта чизиғимизда айрим муаммолар кузатилди. Элгужа Григалашвили ва Эркин Байдуллаев орқали марказдаги бўшлиқ ёпилди. Григалашвилининг асосий устунлиги ўйинни ўз қўлига олади, шунингдек Жасур Яхшибоев ҳам масъулиятни бўйнига олишдан қочмайди.

- Биринчи даврада берган интервьюингизда Миржалол Қосимов ва футболчиларга вақт керак дегандингиз. Сизнингча жамоа мураббийнинг услубига тўлиқ мослашиб бўлдими..
- Албатта. Доим янги жамоага келган инсонга осон бўлмайди.Устига-устак олдимизда осиё чемпионлар лигаси, плей-офф учрашувлари тургани учун жамоа тез фурсатда тузилди. Футболчилар бир- бирлари билан ўзаро чиқишиб кетиши учун вақт зарур эди. Энди кейинги йил барини олдиндан режалаштириб, юқори вазифаларни қўйган ҳолда иштрок этамиз.

- Миллий терма жамоамизнинг оҳирги икки учрашувдаги ғалабасини алдамчи десак ўринли бўладими? Чунки олдинда бизни осиё грандларига қарши баҳслар кутиб турибди...
- Яман ва Сингапурга тўрт, бешта гол уришимизни олдиндан таҳмин қилгандим. Улар бизнинг даражамиздаги рақиблар эмас. Уларни мағлуб этиш биз учун оддий ҳолат бўлиши лозим. Мазкур босқичдан фикримча, Ўзбекистон ва Саудия муаммосиз ўтади. Ҳақиқий синов кейинги раунддан бошланади.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика