Акмал Шораҳмедов: "Ал Фатеҳ" билан ўйин осон бўлмайди"
31 янв 2017 22:05
Новости
Акмал Шораҳмедов: "Ал Фатеҳ" билан ўйин осон бўлмайди"
"Насаф" - "Ал Ҳидд" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сафида илк ўйинни ўтказган ҳимоячи Акмал Шораҳмедов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйин йилнинг биринчи ўйини бўлгани учун жуда муҳим эди. Мураббийлар ўйинга руҳан тайёрланиш муҳим эканлигини айтишди. Сабаби "Насаф" барибир сафарда ўйнагандек туюлди. Стадионда кеча машғулот ўтказдик ва бугун ўйин ўтказдик.
Ўз ўйинимдан қониқдим. Лекин барибир ундан ҳам яхшироқ ўйнашим керак. Рўзиқул Бердиев кучли мураббий.
"Насаф"да жамоавий ўйин биринчи ўринда туради. Балки бошқа клубларда маҳоратли футболчилар бордир, "Насаф"нинг кучи жамоавий ўйинда экан.
"Ал Фатеҳ" билан олдин "Бунёдкор" сафида ўйнагандим. Бу клубнинг кучли легионерлари бор. Ҳимояда яхши ўйнаб имкониятлардан фойдаланишга уринамиз. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ", - дейди Акмал Шораҳмедов.
Жаҳонгир Сотволдиев
Комментарии