RU

Последние новости

20:06Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 20:02Суперлига. "Бунёдкор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  7 20:00Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 0:0 (Матнли трансляция)  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  0 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  4 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  2 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  6 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди" Новости

Акбар Усмонов: "Мураббийларнинг танаффусдаги кўрсатмасидан сўнг ғалабага ишончимиз ортди"

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда ўқув-машғулот йиғинини олиб борди.

Йиғин доирасида ҳамюртларимиз Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди (3:1, 4:6). Ортда қолган ўйинлар ва йиғин борасида терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- Қозоғистон терма жамоаси билан шу кунгача ўтказилган ўйинларда ғалаба қозонмаган эдик. Кеча мана шу "қора" анъанага барҳам берилди. Ушбу вазифани эса терма жамоамизнинг янги авлоди бажарди...

- Қўшни юрт вакиллари билан ўйин шу ойга белгиланди. Улар Европа ва Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган жамоадир. Биринчи ўйиндаёқ сиз айтган анъанага барҳам беришимиз мумкин эди. Лекин деярли юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Кеча ҳам биринчи бўлимни жуда ёмон бошладик. Танаффусда мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришгач ғалабага бўлган ишончимиз ортди. Худога шукур якунда ажойиб камбэк кўрсатиб ҳисобни фойдамизга ҳал қила олдик. 

- Учрашув бўлиб ўтган залдаги шароитлар ва паркет ҳолати қониқтирдими? 

- Қозоғистондаги ареналар Европа стандартларига мослаштирилган. Осиёда эса бундай силлиқ паркетлар ўрнига бошқача қопламалардан фойдаланилади. Албатта бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. 

- Ҳимояланишда жамовий ҳаракатлар етишмаётгандек кўринди...

- Иш бор жойда камчилик бўлганидек, ҳимоямизда ҳам етишмовчиликлар бўлиб турди. Бунинг сабаби йиғинимиз қисқа вақт давом этгани ва йигитлар тикланиб олишлари учун вақт камлиги бўлди. 

- Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2021 йилда иккита тарихий натижа қайд этди. Биринчиси илк бор Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқди, иккинчиси тарихда биринчи маротаба Қозоғистондан устун келди...

- Албатта жорий йилда ажойиб натижалар қайд этдик. Бунинг учун аввало яратганга шукурлар қиламиз. Мазкур натижалар ортида қанчадан-қанча одамлар меҳнати, ота-она ва яқинларимизнинг дуоси, мухлислар олқиши, ЎФА томонидан яратиб берилган шароитлар барчасининг меваси ётибди, дея оламан. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика