RU

Последние новости

23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  0 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  0 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  5 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  0 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  195 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0

Акбар Усмонов: "АГМК билан ўйинда омадимиз келмади" Новости

Акбар Усмонов: "АГМК билан ўйинда омадимиз келмади"

Футзал бўйича Олий лиганинг 4-тур учрашувлари якунланди. Чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” ушбу турда чемпионатдаги дастлабки мағлубиятини АГМКдан қабул қилиб олди.

 Хўш, ортда қолган турдан “темирйўлчилар” етакчиси Акбар Усмонов қандай фикрда? Буни футболчи билан суҳбат давомида билиб оламиз. 

“Биласиз, 4-тур марказий ўйин билан бошланди. Ўйлашимча, мазкур тур баҳслари мухлисларга ажойиб ўйинларни тақдим қилиб берди. Умуман олганда, мағлуб бўлмас жамоанинг ўзи йўқ (кулади). Бу – футбол. АГМК билан ўйинда яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз мағлубиятимизга сабаб бўлди. Қолаверса, рақиб ҳам ўзига яраша кучга эга бўлган жамоа. Назаримда, шу кунги баҳсда бизнинг омадимиз келмади. Менимча, чемпионлик учта жамоа ўртасида кечади. Шуни аниқ айта оламанки, сўнгги турга қадар барчаси қизиқ ўтиши аниқ. Чемпионлик пойгаси узоқ давом этади ва барчасини якунда кўрамиз”, - дея сўзини якунлади Усмонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика