RU

Последние новости

20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  2 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  57 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  6 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  2 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2

Акбар Тўраев: "Таффарелнинг ўйинларини кўриб завқ олардим" Новости

Акбар Тўраев: "Таффарелнинг ўйинларини кўриб завқ олардим"

Бугун хабар берганимиздек "Бунёдкор" дарвозабони Акбар Тўраев "СА" меҳмони бўлди.
Колумбия - Кот ДИвуар учрашувидан олдин посбон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


Қайси дарвозабоннинг ҳаракатлари ёқмоқда?
Туғриси, мексикалик Гильерме Очоанинг Бразилияга қарши ўйиндаги ҳаракатлари мени ҳайрон қолдирди. Уни олдиндан танирдим, "Аяччо"да ўйнаган посбоннинг Мексикадаги ўйинларини томоша қилгандим. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вақтида Санжар Қувватов билан бирга унинг ўйинлари ёзилган видеоларни кўргандим.



Биринчи турдаги сенсацион натижа...
Биринчи турда Коста-Риканинг ўйини мен учун кутилмаган бўлди. Уругвайдек кучли жамоани мағлуб эта олди. Жаҳон чемпионати ажойиб ўтмоқда, жуда кўплаб кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Ҳозир тотал футбол юқори чўққига чиқди. Барча жамоалар шунга интилишмоқда.



Дастлабки Жаҳон чемпионати...
Биринчи кўрган Жаҳон чемпионатим бу 1998 йилда Францияда ўтган чемпион эди. Бразилияга жуда ҳам ашаддий тарзда мухлислик қилганман. Уйдагилар ўйинлар кеч бўлгани учун "ухла эртага мактабга борасан" дейишарди. Финални кўрмай эрталаб туриб дарҳол тв орқали янгиликларни кўрганман, 0:3ни кўриб ҳатто мактабга боргим ҳам келмай қолганди. Ўша мундиалда Клаудио Таффарелнинг ўйини менга жуда ёққан. Бразилиялик посбон ажойиб ҳаракат қиларди.



Колумбия - Кот ДИвуар учрашувида ким ютади?
Колумбия...

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика