RU

Последние новости

10:58Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи"га ўтмоқда  1 10:50ОКМК навбатдаги футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:16Шоҳруҳ Гадаоев фаолиятини водий жамоасида бошлашга яқин  1 09:47Sofascore. Алиқулов энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  2 09:467 нафар дебютант. ФИФА 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимизнинг рўйхатини эълон қилди  0 09:22«Нефтчи» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:50Винисиус Жуниорнинг кечаги қизили жуда «қиммат»га тушиши мумкин  30 08:24 «Қўқон-1912» жамоасини янги мавсумда ким бошқариши маълум  0 07:55Терма жамоамизнинг собиқ футболчиси «Сурхон»ни тарк этди  1 03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  46 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  10 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  2 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  3

Акбар Тўраев: "Чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда "хит-парад"ларга кирсам керак" Новости

Акбар Тўраев: "Чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда "хит-парад"ларга кирсам керак"

"Бунёдкор" - "Қизилқум" (2:1) учрашуви якунланганидан сўнг "қалдирғочлар"нинг дарвозабони Акбар Тўраевни суҳбатга чорладик.

Маълум вақт ўз постини жамоадоши Мурод Зуҳуровга бериб қўйган Акбар Тўраевдан учрашув ҳақида, жамоадоши Мурод Зуҳуров билан юзага келган рақобат ва "Бунёдкор"нинг "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйини борасида сўрадик.


"Қизиқарли ўйин бўлди. Учрашувда асосан биз устунлик қилдик. Баҳс давомида тўпни асосан биз назорат қилдик. Бу беллашувда жамоалар ўртасидаги тафовут, футболчиларнинг маҳорати яққол билинди. Бизнинг футболчилар маҳорат бобида "Қизилқум" аъзоларидан кучлилиги сезилди. Ўтказиб юборилган гол? Ўша вазиятни зарба берилишини кутгандим, бироқ тўпнинг бу тарзда йўналтиришини кутмагандим. Менимча, чиройли голлар ўтказиб юбориш бўйича яқинда хит-парадлага тушсам керак. Биринчи даврада жароҳат олгандим. Айни пайтда жароҳатдан фориғ бўлдим, Худога шукур. Бу орада Мурод акам Зуҳуров жуда ишончли тарзда дарвозани қўриқладилар. Бизларда соғлом рақобат вужудга келган. Мен бунга яхши қарайман, тўғри тушунаман. Ким кучли бўлса мураббий ўшани таркибга киритади. "Пахтакор" билан бўладиган ўйин? "Қизилқум" билан бўлган ўйин ҳозироқ унутилди. Энди барча ўй-ҳаёллар "Пахтакор"га қарши кечадиган баҳсга қаратилади. Мен жамоамизга ишонаман. Худо хоҳласа, "Пахтакор" тўсиғидан ўтиб финалга йўл оламиз. Эртадан бошлаб ушбу беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, финалда биз ўйнаймиз. Жавлон Иброҳимовнинг жароҳат олганлиги жамоа учун катта йўқотиш деб ўйлайман. Иброҳимов кўп йилдан буён жамоамизнинг етакчи футболчиси саналади. Таянч ярим ҳимоя чизиғимизнинг ҳақиқий етакчиси Иброҳимов ҳисобланади. Энди унинг ўрнини Сардор Собирхўжаев ва Дилшод Жўраев сингари футболчиларимиз тўлдира олишади", - дейди Акбар Тўраев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика