Аканжи муваффақиятли операция қилинди
17 фев 2025 11:17
Новости
Аканжи муваффақиятли операция қилинди
Мануэль Аканжи ижтимоий тармоқларда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар қолдирди.
"Тикланиш сари йўл бугундан бошланади", – деб ёзди "Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси.

Аканжининг тикланиши 8-10 ҳафта давом этиши кутилмоқда. Швейцариялик футболчи ўтиш босқичи доирасида "Реал"га қарши ўйиннинг биринчи бўлими охирида жароҳат олиб, танаффусда алмаштирилганди.
29 ёшли Аканжи жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 30 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити"нинг навбатдаги учрашуви 19 февраль куни "Реал"га қарши ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии