RU

Последние новости

00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  9 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  2 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  7 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида Новости

"Аждарлар" таркибидаги Шер ҳақида

Бердиев бошчилигидаги насафчилар ОЧЛ (гуруҳ босқичи) йўлланмасини қўлга киритиш баробарида "Сўғдиёна"га ОФК кубогида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим қилди.

Кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири, шубҳасиз, учрашувда ҳисобни очган Шерзод Насруллаев бўлди. 

Маълумот учун, у 1998 йил Косонда туғилган. Мухлислар назарида футболчининг амплуаси, ўйин услуби, майдондаги ҳаракатлари-ю рақами ҳам (34) Фарруҳ Сайфиевни эслатади. 

Шерзод болалигида Фабиу Коэнтраунинг мухлиси бўлиб, португалиялик фулбэк сингари 5-рақамда майдонга тушар эди. "Аждарлар"нинг асосий жамоасига келганида Рўзиқул Бердиев уни Сайфиевга ўхшатгани учун "Пахтакор"га ўтиб кетган Фаранинг рақамида ўйнашни таклиф қилади. 

Эътиборли жиҳати, унинг Суперлигадаги дебюти айнан Сайфиевли "Пахтакор"га қарши тўғри келган. 2019 йилнинг 2-ярмидан "Насаф"нинг асосий таркибидан ўрин эгаллай бошлаган ҳимоячи ўтган мавсумга келиб, "аждарлар"нинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. 2021 йилда Насруллаев ўтказиб юборган 4 ўйиннинг 2 таси Қарши жамоасининг мағлубияти билан тугади. Ўша баҳслардан кейин Бердиев ҳам жамоага Шерзод етишмаётгани ҳақида гапиришга мажбур бўлганди.

Насруллаев ҳимояда тартибли ўйнашдан ташқари, доимий равишда олдинга ташланиб, рақиб мудофаачиларини ҳам саросимада ушлаб туради. Бу ҳақда статистика "гапиргани" маъқул:

1. У Суперлига-2021'нинг энг яхши плеймейкерига айланди (7 ассист).

2. ОФК кубогида ҳам Шерзоднинг олдига тушадигани бўлмади. Турнир доирасида 7 та учрашув ўтказган футболчи 1 гол, 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз: айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси ким?

Автор :
Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика