RU

Последние новости

04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  2 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  1 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  30 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  279 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  23 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими? Новости

Аҳмедов ва "Краснодар" ЕЧЛга чиқа оладими?

Сафарда ЦСКА билан дуранг ўйнаб ўртадаги тафовутни сақлаб қолган "Краснодар" чемпионатда иккинчи ўринни қўлга кирита оладими?
Бу савол ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам қизиқ. Боиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўзининг кўп йиллик орзуси бўлган Европа Чемпионлар Лигасида тўп тепиш учун жорий мавсум жуда ҳам яқин турибди. Уларнинг бахтига "Динамо" Грознийда "Терек"ни мағлубиятга учрата олмади.

Келинг, қолган 6та ўйиндаги тақвимга назар ташлаймиз.
"Краснодар" кейинги олти турда қуйидаги рақибларга қарши майдонга чиқади:
24 апрель. "Краснодар" - "Локомотив" (7)
4 май. "Арсенал" (14) - "Краснодар"
11 май. "Краснодар" - "Амкар" (16)
17 май. "Краснодар" - "Торпедо" (15)
24 май. "Краснодар" - "Ростов" (12)
30 май. "Динамо" (4) - "Краснодар"



Леонид Слуцкий жамоасининг рақиблари билан танишинг:
25 апрель. "Торпедо" (15) - ЦСКА
4 май. ЦСКА - "Урал" (11)
10 май. "Локомотив" (7) - ЦСКА
17 май. "Спартак" (6) - ЦСКА
25 май. ЦСКА - "Рубин" (5)
30 май. "Ростов" (12) - ЦСКА



ЦСКАнинг "Кубань"га қарши ўйини ҳам бор. Жамоа 29 апрель куни Россия Кубоги 1/2 финал учрашуви доирасидаги ўйинини ўтказади.

"Динамо"нинг захирасида битта ўйин бор.
26 апрель. "Ростов" (12) - "Динамо"
30 апрель. "Амкар" (16) - "Динамо"
3 май. "Кубань" (8) - "Динамо"
10 май. "Динамо" - "Торпедо" (15)
18 май. "Урал" (11) - "Динамо"
24 май. "Динамо" - "Арсенал" (14)
30 май. "Динамо" - "Краснодар" (2)



"Краснодар" қолган 6та ўйиндан 4тасини ўз майдонида қабул қилади. Агар жамоа очко олишда давом этса ҳамда "Динамо" таъқиб қилаверса, ундай ҳолда 30 май куни бўлиб ўтадиган 30-тур ЕЧЛ тақдирини ҳал қилади. Айнан шу куни Москвада "Динамо" Одил Аҳмедов ва унинг жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

ЦСКАнинг қийин ўйинлари ҳали олдинда. "Локомотив" ва "Спартак"ка қарши Москва дербиси. Камига "Рубин" бор. "Динамо" эса 4та ўйинни сафарда ўтказади. Битта қолдирилган учрашув билан ҳисоблаганда Лев Яшин издошлари еттита ўйин ўтказишлари керак.

Албатта, биз Одил Аҳмедовни ЕЧЛда кўришни истаймиз, буни краснодарликлар ҳам жуда исташяпти. Қолганини вақт кўрсатади, вақт эса оз қолган.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика