RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  106 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз" Новости

Аҳмаджон Мусаев: "Хорватияга қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз"

Ўзбекистон ва Хорватия терма жамоалари учрашувидан олдинги матбуот анжумани "Отатурк" стадиони анжуманлар залида ўтказилди.
Унинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаев иштирок этди.

“Ўзбекистон Хорватия билан биринчи марта тўқнаш келяпти. Бу жуда яхши. Осиё футболи ривожланиб боряпти. Европа терма жамоасига қарши жаҳон чемпионатида майдонга тушишимиздан хурсандман”, - дейди Аҳмаджон Мусаев.

- Хорватия биринчи ўйинда қўпол ҳаракат қилди. Бу бизга муаммо туғдирмайдими?

- Уларни қўпол ўйнади деб айтмаган бўлардим. Улар Уругвайни дастлабки дақиқалардан прессингга олишди. Хорватлар биринчи дақиқадаёқ қўполлик ишлатиб, сариқ карточка олишди. Шундан хорватларнинг баҳсга жиддий тайёргарлик кўргани сезилиб турганди. Уругвай яхши жамоа, лекин Хорватиянинг бундай курашга киришиши уларни чалғитиб қўйди.

- Искандеров биринчи ўйинда тўпни кўпроқ ўзида сақлаб қолди. Бу борада унга кўрсатма берилдими?

- Ўша ўйин вақтида ҳаво жуда иссиқ эди. Шу сабабли тўпни кўпроқ ушлаш зарар қилмайди. Лекин Жамшид тўпни ўзида ушлаб турганда бундан хавотирга тушмасаям бўлади. У рақибни алдаб ўтиши мумкин.

- Жамоанинг жангчилик характери қандай? Эртанги ғалаба бизни гуруҳдан олиб чиқиши мумкин.

- Йигитлар ҳамиша курашишга шай ҳолатда. Улар ҳеч кимдан чўчишмайди. Футболчиларни шунга ўргатиб келаман. Ўйин бошланишида ҳисоб 0:0 бўлади. Демак, 90 дақиқа ким яхшироқ ҳаракат қилса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

- Хорватия билан ўйинда асосий эътибор ҳужумга қаратиладими? Биз одатда биринчи жамоа ролида яхшироқ ўйнаяпмиз.

- Нимчорак финалга бизни эртанги дуранг ҳам олиб чиқиши мумкин. Лекин биз тўпни сақлаб турсак, ҳужумга ўтамиз. Аксинча ҳолатда ҳимояланамиз. Бошқа нарсаларни ҳозир айтиб ўтишим тўғри бўлмас.

- Хорватияга қарши янада яхшироқ ўйин кўрамизми?
- Албатта, шунга интиламиз. Ўйин кечроқ вақтда бошланади. Бу эса бизга имконият беради. Янги Зеландия билан учрашувда иссиқ ҳаво туфайли катта қийинчиликка дуч келдик. Биз ғалаба учун ўйнаймиз. Балки, рақиб дуранг мақсадида шунчаки туриши мумкиндир. Биз асло бундай қилмаймиз.
 

Беҳзод Назаров ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика