RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Аҳмад Агамуродов: "Кейинги босқичга фақат кучли жамоалар йўл олади" Новости

Аҳмад Агамуродов: "Кейинги босқичга фақат кучли жамоалар йўл олади"

Кеча U-23 Осиё чемпионатининг 3-турига старт берилди.

Қатарга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида Туркманистон жамоаси бош мураббийи Аҳмад Агамуродов иштрок этди.

-Ўйин ҳақида фикрларингиз...

-Аввалам бор мен юртимни бу натижа билан табриклайман. Юртимизда бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бугун жуда чарчадим, ўйлашимча, бугун биз учун бу турнирдаги энг қийин ўйин бўлди.

-Жамоангиз бу турнирда дебют қилди ва гуруҳдан чиқа олди.Сиз ва футболчиларингизни кийим алмаштириш хонасидаги таассуротлари қандай?

-Боя таъкидлаб ўтганимдек жуда чарчаганман. Ҳозир биз яхшилаб дам олиб тикланишимиз зарур чунки ҳозир турнирнинг биринчи босқичи якунига етди ва кейинги босқичга фақат кучлилар йўл олади. Бундан ташқари Австралия биз учун янги жамоа, кейинги ўйинда бизга жуда қийин бўлади. Яна барчани табриклаб қоламан ва асосан туркман халқини.

-Бу майдонга тўғри ўйинчиларни майдонга тушириб уйинни ўзгартира олган иккинчи ўйинингиз ва бу сафар ҳам сиз майдонга 9 рақамли ўйинчини туширдингиз ва у дубль қайд этди. Ўйинчиларингизга қандай мотивация берасиз?

-9 рақамли футболчи асосий таркибда бўлиши керак бўлган уйинчилардан бири ҳисобланади, у биринчи ўйинда жароҳат олган эди ва Эронга қарши ўйиндан олдин ҳам у ўзини ёмон ҳис қилган эди шунинг учун ҳам биз уни алмаштиришга мажбур бўлган эдик. бугунги ўйиндан олдин у 5 кун дам олиб ўйинга тайёор ҳолатга етиб келди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика