Агуэро: "Тўғри қарор чиқарганимга ишончим комил"
31 мая 2021 22:30
Новости
Агуэро: "Тўғри қарор чиқарганимга ишончим комил"
"Барселона"нинг янги футболчиси Серхио Агуэро Каталония клубига ўтгани ҳақида гапирди.
"Барселона" - дунёнинг энг яхши клубларидан бири, шу боисдан тўғри қарор чиқарганимга ишончим комил. Умид қиламанки, ўз ўйинларим билан жамоага ёрдам бера оламан. Фаолиятимда олдинга катта қадам ташладим. Жуда хурсандман. Кўплаб совринлар қўлга киритишни истайман. Асосийси - ўйнаб, жамоага ёрдам бериш. Агарда жамоа муваффақиятларга эришса, бундан хурсанд бўламан.
Жамоанинг совринлар ютиши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан ва бор кучим билан ўйнайман. Мухлислар менинг ўйинимни кўриб, қувонишларини истайман. "Барселона" учун ўз ўйин услубимни ўзгартиришга тайёрман. Тажрибам жамоага ёрдам беришидан умидворман", - деди Агуэро.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии