Агуэро Мессининг ПСЖдаги дебюти ҳақида: "У бироз хомуш кўринди"
06 сен 2021 21:45
Новости
Агуэро Мессининг ПСЖдаги дебюти ҳақида: "У бироз хомуш кўринди"
Барселона ҳужумчиси Серхио Агуэро Каталония клубининг собиқ ҳужумчиси Лионель Мессининг ПСЖдаги дебюти ҳақида гапирди.
Аргентиналик футболчи парижликлар сафида 66-дақиқада майдонга тушди ва самарали ҳаракат қилган бўлса-да, рақиб дарвозасига гол ура олмади.
"У бироз хомуш кўринди, лекин ҳар сафар тўпни қабул қилганда, ўз услуби бўйича яхши ҳаракат қилди", — дейди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси клубни тарк этгач, каталонияликлар раҳбарияти Агуэрога 10-рақам остида тўп тепишни таклиф этганди. Аммо ҳужумчи Леога бўлган ҳурмати юзасидан ушбу рақамни олишни рад этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии