Агуэро Мессини ҳимоя қилиб чиқди
17 фев 2022 20:31
Новости
Агуэро Мессини ҳимоя қилиб чиқди
Аргентиналик машҳур футболчи Серхио Агуэро ПСЖда ўйнаётган ватандоши Лионель Мессини ҳимоя қилди.

34 ёшли ҳужумчи "Реал"га қарши ЧЛ 1/8 финалида пенальтидан гол уролмаганидан сўнг танқидларга учради.
"Ҳа, у пенальтида омадсизликка учради, бироқ Лео яхши ўйнади. У менинг дўстим бўлгани учун бундай деганим йўқ. Шунчаки Месси ростан ҳам зўр тўп тепди. У жуда яхши ва фаол кўринди. Афсуски, пенальти панд берди, аммо бу ҳамма билан рўй бериши мумкин.
Франция нашрлари уни йўқ қилмоқда. Бир тўда аҳмоқлар. Мен Франциянинг бир журнали билан интервью бўйича келишиб олгандим. Бироқ мен Мессини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида буни рад этдим. Мен улардан ғазабдаман", – деди Агуэро.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии