Агуэро ЖЧ-2022да Аргентинага мураббий сифатида ёрдам бермоқчи
19 фев 2022 09:32
Новости
Агуэро ЖЧ-2022да Аргентинага мураббий сифатида ёрдам бермоқчи
33 ёшли аргентиналик собиқ футболчи Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ўз юрти терма жамоасига мураббий сифатида ёрдам бермоқчи.
"Қатардаги жаҳон чемпионатига бораман. Бу ҳафта бизда учрашув бўлади. У ерда мен ҳам бўлмоқчиман. Мураббийлар штабига қўшилишга тайёрман. Биз бош мураббий Лионель Скалони билан суҳбатлашдик. Шунингдек футбол федерацияси президенти Клаудио Тапиа билан ҳам. Биз буни синаб кўришимиз керак.
Мен у ерда бўлишни истайман, аммо қандай ролда? Агар жаҳон чемпионатига борсам йигитлар билан бирга бўламан, улар билан шуғулланаман. Бу муаммо эмас. Мен уларнинг ёнида бўлиб, уларга мотивация бермоқчиман", - деди Агуэро.
Эслатиб ўтамиз, Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар сабаб футболчилик фаолиятини эрта якунлаганди.
Комментарии