Агуэро "Барса" таркибида расмий ўйиндаги дебюти ҳақида: "Ушбу либосда илк дақиқаларимни ўтказганимдан мамнунман"
18 окт 2021 12:35
Новости
Агуэро "Барса" таркибида расмий ўйиндаги дебюти ҳақида: "Ушбу либосда илк дақиқаларимни ўтказганимдан мамнунман"
"Барселона" форварди Серхио Агуэро Ла Лига 9-тур доирасидаги "Валенсия" (3:1)га қарши ўйиндаги дебюти ҳақида гапирди.
"Ғалаба ва ушбу либосда илк дақиқаларимни ўтказганимдан мамнунман. Барчага қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат. Биз эса кўпроғига йўл оламиз!", - дейди Агуэро.
Агуэро жароҳати сабаб ҳали Каталония клуби сафида расмий ўйинларда дебют қилмаганди. Форвард "Валенсия"га қарши ўйинда 87-дақиқада майдонга тушди.
Серхио сўнгги бор расмий ўйинда 4 июль куни ҳаракат қилганди. У Аргентина терма жамоаси либосида Америка Кубоги доирасидаги Эквадорга қарши ўйинда тўп тепганди. У августда жароҳат олди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди
Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати
Комментарии