Агуэро АПЛнинг кетма-кет 8та мавсумида 10та ва ундан кўп гол урди
04 янв 2019 15:44
Новости
Агуэро АПЛнинг кетма-кет 8та мавсумида 10та ва ундан кўп гол урди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Ливерпуль"га қарши Англия Премьер-лигасининг 21-тур ўйинида (2:1) гол уришга муваффақ бўлди.
Бу гол аргентиналик форварднинг Англия чемпионати жорий мавсумидаги 10-гол бўлди. Шундай қилиб, Агуэро кетма-кет саккизинчи мавсум Англия чемпионатида 10та ва ундан кўп гол уришга эришди. Бу кўрсаткич бўйича у Тьерри Анрига етиб олди. Ушбу натижа бўйича аргентиналикдан яхшироқ натижа қайд этганлар Фрэнк Лэмпард (10та мавсум) ва Уэйн Руни (11та мавсум).
Комментарии