RU

Последние новости

12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  2 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1

АГМК: Юбилей 400-гол муборак Новости

АГМК: Юбилей 400-гол муборак

2008 йилдан буён элитада иштирок этиб келаётган АГМК (собиқ "Олмалиқ") бугунга қадар 291 учрашув ўтказди.

Мазкур ўйинларда жамоа шарафини ҳимоя этган футболчилар рақиблари дарвозасини 400 марта ишғол этишди.  АГМК футболчилари сўнгги марта 19 апрель куни Бухорода гол уришганди. “Бухоро”га қарши кечган баҳсда жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда ўз дарвозасидан 4та тўп ўтказиб юборганди.  Ўйиндаги иккинчи гол 55-дақиқада Йован Жокич томонидан пенальтидан амалга оширилганди.

Шундан кейин жамоа яна уч учрашув ўтказди. 26 апрель куни ўз майдонида “Насаф” билан 0:0 ва 30 апрель куни Навоийда “Қизилқум”га 0:3 ҳисобида имконият бой берилди. 5 май куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ҳам ҳисоб очилмади.

Жамоа томонидан уриладиган навбатдаги гол эса, АГМКнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 400-голи бўлиб тарих саҳифаларидан жой олиши кутилаётганди. Бекобод шаҳрида қўлга киритилган тарихий ғалабага олиб келган гол Владимир Бубанья томонидан 85-дақиқада рақиб дарвозасига киритилди. Умумий ҳисобда юбилей голни Бухородаги сўнгги голдан сўнг, нақд 390 дақиқа кутилди.

Жамоа томонидан урилган 400 гол ҳақида қисқача.

АГМК бу маррани забт этиши учун 291 учрашувда майдонга тушди. Мазкур ўйинларнинг 102тасида ғалаба қозонди, 62 баҳсда муроса кўчасини танлади ва 127 учрашув мағлубият билан якун топди. Голлар бўйича тўхталадиган бўлсак, 400 голнинг 37таси пенальтидан амалга оширилди. 9 футболчи ўз дарвозасини ишғол этиб жамоага кўмаклашди. Умумий ҳисобда жамоа аъзоларидан 80 нафари гол уришга эришди.

Қуйида АГМКнинг барча юбилей голлари статистикасини келтириб ўтамиз.

1-гол
2008 йил 1 март. 1-тур. АГМК – “Шўртан” 3:0

Александр Диндиков, 18 пенальти

25-гол
2008 йил 25 октябрь. 25-тур. АГМК – “Қизилқум” 2:0

Зафар Аҳмедов, 68

50-гол
2009 йил 25 июнь. 14-тур. “Пахтакор” – “Олмалиқ” 4:1

Бахтиёр Ҳамидуллаев, 78.

100-гол
2010 йил 11 сентябрь. 19-тур. “Олмалиқ” – “Локомотив” 1:1

Носир Отақўзиев, 2

200-гол
2013 йил 25 май. 9-тур. “Олмалиқ” – “Нефтчи” 3:1

Санжар Шоаҳмедов, 62

300-гол
2015 йил 15 август. 18-тур. “Андижон” – “Олмалиқ” 2:4

Алишер Шоғуломов, 43

400-гол
2018 йил 10 май. 11-тур. “Металлург” – АГМК 0:1

Владимир Бубанья, 85



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика