RU

Последние новости

20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  2 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  2 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  7 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0

АГМК Туркиядаги илк ўйинида Грузия жамоасини мағлуб қилди Новости

АГМК Туркиядаги илк ўйинида Грузия жамоасини мағлуб қилди

Теги :  АГМКТелави
Бу ҳақда олмалиқликлар матбуот хизмати маълумот бермоқда.

"Янги мавсумга Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини орқали жиддий тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун илк назорат учрашувини ўтказди.

Грузиянинг ўтган мавсум якунларига кўра 6-ўриндаги "Телави" жамоаси рақиб бўлган ўйин қизиқарли ва кескин курашларга ҳамда голларга бой ўтди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Сардор Раҳмонов Санжар Турсуновнинг бурчау зарбасидан оширган тўпини голга айлантирди. Иккинчи бўлим аввалида рақиб футболчиси орадаги фарқни йўққа чиқариб, ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Мурод Тошматов аниқ зарбаси орқали самарали якунлаб, жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида "Телави" жамоаси яна учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Учрашув тугашига яқин белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширган Миржамол Қосимов ажойиб зарбаси орқали ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Шу тариқа Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги биринчи назорат беллашувида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ажойиб ғалабани нишонлади", — дейилади хабарда.

Назорат ўйини.

14.02.2021.

АГМК - "Телави" (Грузия) 3:2

Анталия, "Эко Дизайн спорт комплекс".

Голлар: Сардор Раҳмонов (37), Муроджон Тошматов (55), Миржамол Қосимов (87)

АГМК — Валижон Раҳимов - Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Сардор Раҳмонов, Акром Комилов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Санжар Шоаҳмедов - Санжар Турсунов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шероз Жалолов, Йован Жокич, Миржамол Қосимов, Александр Касьян, Сарвар Аблаев, Камрон Абдулҳамидов.

Ўйиндаги хавфли вазиятлар акс этган видеолавҳани томоша қилинг


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика