RU

Последние новости

00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  1 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  1 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  42 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  8 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  8

АГМК – “Қўқон-1912” превью Новости

АГМК – “Қўқон-1912” превью

Супер лига 6-турини "Қўқон-1912" Олмалиқда АГМК жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу ўйин 12 апрель куни бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

АГМК ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада олти марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 9-6  АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда қўқонликлар тўрт очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 13 очко мавжуд.


Барча учрашувлар:
18.04. 2015 – АГМК – Қўқон-1912 – 2:1
26.08. 2015 – Қўқон -1912 – АГМК – 0:1
30.06.2016 – АГМК – Қўқон-1912 – 3:2
22.11.2016 – Қўқон-1912 – АГМК – 2:1
25.05.2017 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0
25.11.2017 – Қўқон-1912 – АГМК – 1:2

Юбилей учрашувлар

Мазкур жамоаларнинг ўйини кўп бор юбилей учрашувга тўғри келган. Хусусан, 2015 йилда Қўқондан ўтказилган баҳс "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги 300-учрашуви сифатида тахирда қолган бўлса, 2016 йилги беллашувлар "Қўқон-1912"нинг 325 ва 340-учрашувига тўғри келган. Бу жамоаларнинг ўтган йилги баҳслари ҳам юбилейга тўғри келган. Олмалиқдаги ўйин "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги 355-учрашуви, Қўқондаги беллашув эса 370-учрашув сифатида қайд этилган.


Яна бир маълумот. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги барча учрашуви Олмалиқда ўтказилган.

Ҳакамлар

12 апрель куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

 
Суперлига
6-тур
12 апрель (пайшанба)
АГМК – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи – А. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Р.Черников.

Бошланиш вақтлари

Пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 18:00да бошланди.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика