RU

Последние новости

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  15 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  19 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

АГМК Ўзбекистон чемпионатида 100-ғалабага эришди Новости

АГМК Ўзбекистон чемпионатида 100-ғалабага эришди

Кеча АГМК Суперлига 4-туридан ўрин олган баҳсда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини мағлубиятга учратди.

Бу ғалаба жамоанинг миллий чемпионатдаги иштироки давомидаги 100-юбилей ғалабаси бўлди.

2008 йил. Илк ғалаба
2008 йил элитада ўз иштирокини бошлаган АГМК биринчи турдаёқ илк ғалабасини нишонлаганди. Дастлабки ютуқ Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан баҳсда қайд этилган. 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабага Александр Диндиков, Константин Канин ва Бахтиёр Тоғаевлар томонидан урилган голлар бош омил бўлганди.

2009 йил. 10-ғалаба
10-ғалаба жамоанинг иккинчи мавсумида қайд этилди. Кичик юбилейга етиш учун жамоага 34 ўйин керак бўлди. 4 апрель санасида 4-турда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Гол муаллифи Мўйдин Мамазулумов бўлди.

2010 йил. 25-ғалаба
Жамоанинг элитадаги учинчи мавсуми оғир кечди. АГМК биринчи даврада атиги икки мартагина ғалаба қозонди, холос. Шу иккинчи ғалаба жамоанинг навбатдаги юбилейига тўғри келди. Бу галги кўрсаткич қайд этиш учун 73 ўйин керак бўлди. 13-турдан ўрин олган баҳсда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Исроил Эргашев ва Мўйдин Мамазулумовлар томонидан урилган икки гол ғалабага етарли бўлди.

2013 йил. 50-ғалаба
Навбатдаги юбилейни узоқ кутишга тўғри келди. Жамоа бу кўрсаткичга 143-учрашувда эришди. Клуб ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этди. Евгений Гоголнинг дубли ва Зафар Полвонов голи тарих саҳифаларидаги 50-ғалаба учун етарли бўлди.

2018 йил. 100-ғалаба
Ютуқлар сонини уч хонали рақам кўринишига келтириш учун жамоага 284 ўйин керак бўлди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, кечаги "Локомотив" билан баҳсдаги 1:0 ҳисобидаги ютуқ 100-юбилей ғалаба бўлди. Тарихда қолган бу юбилейга Владимир Бубанья томонидан урилган гол ҳам қўшиб қўйилади.

Юбилей ғалабаларга оид қизиқарли ҳолатлар
1, 50 ва 100-ғалабаларда хорижлик футболчилар ўз голлари билан ҳисса қўшишган.
Зафар Полвонов 50 ва 100-ғалабаларда иштирок этган ва ўз ҳиссасини қўшган.
Игнатий Нестеров 50 ва 100-ғалабаларда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган.
Нестеров сингари Олег Зотеев ҳам 50 ва 100-ғалабаларда мағлуб жамоа сафида бўлган.
Мўйдин Мамазулумов икки юбилейда гол уришга эришган.  


АГМК томонидан қайд этилган 100 ғалабада мағлуб этилган жамоалар рўйхати:

1. "Металлург" (Бекобод), "Навбаҳор" (Наманган) - 10 мартадан;
2. "Андижон" (Андижон) - 9 марта;
3. "Шўртан" (Ғузор), "Бухоро" (Бухоро), "Қизилқум" (Навоий), "Динамо" (Самарқанд) - 8 мартадан;
4. "Сўғдиёна" (Жиззах) - 6 марта;
5. "Нефтчи" (Фарғона), "Машъал" (Муборак) - 5 мартадан;
6. "Пахтакор" (Тошкент), "Қўқон-1912" (Қўқон), "Локомотив" (Тошкент) - 4 мартадан;
7. "Обод" (Тошкент) - 3 марта;
8. "Хоразм" (Урганч), "Насаф" (Қарши), "Бунёдкор" (Тошкент) - 2 мартадан;
9. "УзДонгЖу" (Андижон), "Гулистон" (Гулистон) - 1 мартадан.

Умумий ҳисобда 100 ғалаба 19 жамоага қарши баҳсларда қайд этилган. Жамоа элитада рақиб бўлган барча жамоани бир мартадан бўлсада мағлуб эта олган.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика