RU

Последние новости

11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  0 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  11 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  6 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  17 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  6 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   2 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  287 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  6 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5

АГМК назорат ўйинида "Рубин"ни мағлуб этди Новости

АГМК назорат ўйинида "Рубин"ни мағлуб этди

Теги :  РубинАГМК
ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда йиғин ўтказаётган АГМК Про-лига вакили «Рубин» билан назорат учрашуви ўтказди.

Қибрайдаги стадионда ўтган беллашувда Миржалол Қосимов ҳар иккала бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, қўл остидаги барча футболчиларга имконият тақдим этди.


Биринчи бўлимда АГМК вакиллари рақиб дарвозасини 3 маротаба, танаффусдан кейин эса 4 бор ишғол этиб, якунда йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди.


Дастлаб Миржамол Қосимов узоқ масофадан гол урган бўлса, сал ўтиб Элгужа Григалашвили ўз номига гол ёзиб қўйди. Танаффусга қадар эса Жасур Ҳакимов бурчак зарбасидан кейин бош билан гол уриб ҳисобни йириклаштирди.


Иккинчи бўлимда Шаҳзод Нурматов дубль қайд этган бўлса, Зафар Полвонов ва Мурод Тошматов ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.


Шу тариқа АГМК устунлигида  ўтган назорат баҳсида «Рубин» мағлуб этилди.


Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда чемпионат аввалида жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан иқтидорли ярим ҳимоячим Расул Йўлдошев узоқ танаффусдан кейин жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди ва иккинчи таймни тўлиқ ўтказди. 


АГМК жамоаси Суперлиганинг 22-тури доирасидаги «Бунёдкор»га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнини Қибрайдаги стадионда давом эттиради.


Назорат ўйини.

11 октябрь.

АГМК — «Рубин» 7:0

Қибрай стадиони.

Бош ҳакам: Вадим Агишев

Голлар: Миржамол Қосимов, Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Шаҳзод Нурматов (2та), Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.


АГМК — Суҳроб Султонов (Роман Абдулов, 30) - Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонич, Акмал Шораҳмедов - Дилшод Жўраев, Жасур Умаров, Миржамол Қосимов - Элгужа Григалашвили, Жасур Ҳакимов, Санъат Шихов.


Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар — Роман Абдулов (Акбар Тўраев, 60) - Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Йўлдошев, Владислав Касминин, Шероз Жалолов - Сайдулло Тошпўлатов, Расул Йўлдошев, Шаҳзод Нурматов - Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов, Мурод Тошматов.

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика