RU

Последние новости

12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  1 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  55 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  28 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  14 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

АГМК назорат ўйинида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган кичик танаффусда АГМК иккинчи назорат ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди, дея хабар бермоқда Олмалиқ клуби матбуот хизмати.

Бундан тўрт кун илгари АГМКга спарринг рақиб бўлган "Андижон" билан бўлиб ўтган беллашувдан кейин бу гал олмалиқликлар "Пахтакор"га қарши назорат учрашуви ташкиллаштиришди.

Олмалиқда кечган тўқнашувда АГМК Суперлиганинг 19-тур доирасидаги "Динамо" билан бўладиган баҳсга қадар футболчиларда ўйин амалиёти бўлишини таъминлаш ва жамоавий комбинацион ҳаракатларини янада шакллантириб олишни мақсад қилишди. Қизиқарли ва АГМК устунлиги остида ўтган биринчи бўлимда битта гол урилди. Бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган олмалиқликлар Шиховнинг узатмаси ва Нурматовнинг яқин бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллагани туфайли ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Шундан сўнг танаффусга қадар бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа сафида қатор ўзгаришларга қўл урилди. Унга қадар эса АГМК таблодаги ҳисобни янада ишончли кўринишга келтириб қўйишга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм аввалида захирадан ўйинга қўшилган Элгужа Григалашвили жонбозлик кўрсатди ва жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларини алдаб, дарвозабонни ҳам доғда қолдиришни уддасидан чиқди ва Нурматовга деярли бўш қолган дарвозани ишғол этиш имкониятини яратди. Шаҳзод Нурматов эса ўрнини Зафар Полвоновга бўшатиб бериш олдидан учрашувдаги дублини расмийлаштирди.

Учинчи голда эса "Пахтакор"нинг ёш ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов беллашувдаги якуний натижани ўрнатди - 3:0.

Шу тариқа ФИФА кунлари туфайли чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Чимён тоғ ён бағрида йиғин ўтказган ҳамда "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасида иккита назорат учрашувини ўтказган олмалиқликлар бу галги беллашувда ҳам ғалаба қозонди. 

Эслатиб ўтамиз, "Андижон"га иккита гол урган АГМК "Пахтакор" дарвозасини 3 маротаба аниқ нишонга олишни уддасидан чиқишди.


АГМК футболчиларига эртага ҳордиқ чиқариш учун дам берилади ва 10 сентябрдан эса жамоа яна Дўрмондаги қароргоҳга йиғилиб, Қибрайдаги стадионда "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик давом эттиради.



Назорати ўйини.

8 сентябрь, якшанба

АГМК - "Пахтакор" 3:0

ОКМК спорт мажмуаси, "Марказий" стадион.

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.

Голлар: Шаҳзод Нурматов (21, 58), Зафар Полвонов (88)

АГМК - Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.

Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Юлдошев, Владислав Касминин, Фарҳод Имамов, ҒуломҲайдар Гулямов, Жасур Умаров, Элгужа Григалашвили, Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Зафар Полвонов.

"Пахтакор": Умид Ҳамроев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Йўлдошев, Сардор Собирхўжаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Исаков, Саримсоқов, Розиев, Собиров, Ҳошимов, Холматов, Мухторов, Шамсиев, Мирсаидов, Одилов, Абдусаломов.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика