RU

Последние новости

11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  1 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  6 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  3 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда Новости

АГМК легионерни кўздан кечирмоқда

Теги :  АГМК
Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Суперлиганинг иккинчи даврасига қизғин тараддуд олиб бормоқда.

Давралар оралиғида юзага келган таътилдан қайтган футболчилар чемпионатнинг иккинчи қисмига тайёргарлик босқичини Қибрайдаги стадионда кўтаринки руҳда давом эттирмоқда.

Бу ҳақда АГМК футбол клуби матбуот хизмати клубнинг телеграмдаги расмий канали орқали хабар бермоқда.

Кунига икки маҳалдан олиб борилаётган машғулотларда мураббийлар штаби кўпроқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини керакли даражага олиб чиқишга эътибор қаратишмоқда. Шунингдек, куннинг иккинчи ярмидаги машғулотларда жамоа тактик жиҳатлар устида ишламоқда.

АГМК жамоаси таркибидаги янгиларларга тўхталадиган бўлсак, мавсум аввалида келган болқонлик ярим ҳимоячи Миролюб Костич ва Марко Зочевич билан клубимиз дўстона хайрлашди. Шу ўринда уларнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Айни пайтда эса АГМК машғулотларида Суперлиганинг биринчи даврасини "Қизилқум"да ўтказган таянч ярим ҳимоячиси Эркин Байдуллаев ҳамда грузиялик қанот вингери Элгужа Григалашвили ва ўтган икки мавсум давомида клубимиз шарафини ҳимоя қилган ва ортга қайтарилган Владислав Касминин иштирок этишмоқда. Тез орада клубимиз мазкур футболчилар билан расман шартнома имзолайди.

Шунингдек, йиғинда черногориялик ҳимоячи Игорь Зонич кўрикдан ўтмоқда. Агарда ушбу футболчининг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, унда Зоничга шартнома таклиф этилади.

Қайд этиш керакки, куни кеча жамоамиз футболчилари ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими томонидан ўтказилган 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш сингари норматив тестларни  топширди.

Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик доирасида жамоамиз 18 июль куни Тошкентдаги "Жар" ўйингоҳида "Бухоро" билан назорат учрашувини ўтказади. Мазкур баҳс соат 20:00да старт олади", - дейилади АГМК матбуот хизмати берган хабарда.

АГМК йиғинида кўрикдан ўтаётган черногориялик ҳимоячи Иван Зонич


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика