RU

Последние новости

08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  3 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4

АГМК жамоасининг биринчи давра ўйинлари таҳлили Новости

АГМК жамоасининг биринчи давра ўйинлари таҳлили

Теги :  АГМК
Илмий-аналитик статистик таҳлиллари натижаси шундай хулоса берадики, АГМК 2020 йилги мавсумнинг дастлабки даврасида қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:

Жамоа ўтказилган 13 ўйинда 21 нафар футболчилар хизматидан фойдаланди. Шундан фақатгина дарвозабон — Суҳроб Султонов барча ўйинда ўзгаришсиз тўлиқ ҳаракатланди ва яна икки футболчи — Сардор Раҳмонов ҳамда Баҳром Абдураҳимов ҳамма ўйинда иштирок этди.


Техник-тактик ҳаракатлар кўрсаткичлари:

- АГМК 13 ўйинда жами 10448та техник-тактик ҳаракатларни амалга оширди.  Бу ўртача ҳар бир ўйинда 804та техник-тактик ҳаракатлар дегани. Ўтказилган учрашувларнинг аксариятида АГМК учрашувда ташаббус билан ўйнаган ва тўпни йўқотиш кўрсаткичи 25,8%га тенг. Замонавий футболда бу жиҳат бўйича ўртача кўрсаткич айнан 25%дан баланд бўлмаслиги жуда яхши натижа ҳисобланади.


Голлар:

- АГМК биринчи даврада 22 маротаба рақиблар дарвозасига йўл топди. Эътиборга молик жиҳати, АГМК Суперлигадаги барча ўйинда гол уришни уддалаган ягона жамоа бўлди. Ҳар ўйинда ўртача ҳисоблаганда 1,7тадан гол урилган. Алоҳида таъкидлаш керакки, урилган 22тадан 17та голни жамоа иккинчи бўлимда киритган. Яъни, АГМК иккинчи таймда юқори самарадорлик кўрсатмоқда.

Урилган голларнинг 12таси қанотдан уюштирилган ҳужумлар орқали, 4таси марказган ташкиллаштирилган ҳужум самараси ва 6таси стандарт вазиятларидан кейин киритилган.


Тўп узатмалар:

- Футболда тўп узатмани кўп нарсани белгилаб беради. АГМК биринчи даврадаги ўйинларда жами 5952та узатмани амалга оширган. Шуларнинг 57% техник-тактик ҳаракатлар эвазига. Тўп йўқотиш коэффициенти эса 15,9%ни ташкил қилган.

5952та узатмадан 2282таси (38,3%), яъни ҳар учта узатмадан бири орқага ёки унга берилган. Қолган узатмалар олдинга берилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамоа 272та қанотдан тўп оширган ва бу ажойиб кўрсаткичлардан бири саналади. Ҳар бир ўйинда ўртача 21тадан қанотдан оширилган тўплар ҳужумларни кескинлаштирган. Ҳар иккита қанотдан оширилган тўпларнинг биттаси мўлжалга аниқ боргани эътиборга молик.


Шораҳмедов (10 ўйин) - 48 оширма (50% аниқ)

Раҳматов (8 ўйин) - 43 оширма (35% аниқ)

Турсунов (12 ўйин) - 36 оширма (56% аниқ)

Аманов (12 ўйин) - 29 оширма (45% аниқ)

Сулаймонов (6 ўйин) - 15 оширма (40% аниқ)


Қанотдан ташкил этилган ҳужумларнинг 12таси гол билан тугаган. 7 гол чап қанот, 5та голга эса ўнг қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумдан кейин киритилган.


Яккакурашлар:

- АГМК футболчилари жорий мавсум яккакурашларда ҳам ўсишга эришишган. Ўтган мавсумда жамоа яккакурашларда 52% бракни амалга оширган бўлса, бу гал кўрсаткич 43,9% фоизга тушган.

Биринчи даврада энг кўп яккакурашларга киришган футболчилар: Шораҳмедов, Григалашвили, Эркинов, Раҳмонов ва Абдураҳимов.

Яккакурашларни кўпроқ ютиб чиқиш бўйича эса Жўраев, Шораҳмедов, Йўлдошев, Раҳмонов, Жокич, Ватсадзе, Зонич ва Эркиновни алоҳида таъкидлаш мумкин.


Қайтган тўпга эгалик қилиш:

- Замонавий футболда муҳим аҳамият касб этувчи қайтган тўпларга эгалик қилиш, яъни подбор. АГМК биринчи даврада умумий ҳисобда 703та қайтган тўпга эгалик қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинда 54тадан тенг келади.


Дарвоза томон зарба:

- АГМК биринчи даврада рақиб дарвозаси томон 153та зарба йўллаган. Ҳар бир баҳсда ўртача 12тадан зарба дегани. Берилган зарбаларнинг 94таси оёқ билан, 26та зарба бош билан йўлланган ва қолган 33 зарба рақиб футболчилари томонидан "блок" қилинган. Тепилган зарбаларнинг умумий ҳисобда 40% дарвозага аниқ борган.


Дарвозага кўпроқ зарба йўллаган футболчилар:

Аманов (12 ўйин) - 19 зарба, 7таси аниқ - 2 гол

Григалашвили (8 ўйин) - 18 зарба, 11таси аниқ - 4 гол

Турсунов (12 ўйин) - 18 зарба, 7таси аниқ - 3 гол

Ватсадзе (9 ўйин) - 16 зарба, 6таси аниқ - 2 гол

Жокич (11 ўйин) - 9 зарба, 4таси аниқ - 3 гол


Стандарт вазиятлари:

- АГМК 55 маротаба бурчак зарбасини амалга оширди (ўртача бир ўйинда 4,2) ва шуларнинг 29% бесамар кетди. Бурчак зарбасидан кейин жамоа учта гол урди: Жокич (2) ва Ватсадзе. АГМК 46 маротаба жарима зарбаси тепди ва "Сурхон"га қарши ўйинда Арслонмират Аманов жарима зарбасидан унумли фойдаланган.

Пенальтидан эса АГМК икки бор самара чиқарди (Турсунов, Жокич) ва бир марта ноаниқ (Жокич) амалга оширди. Стандарт вазиятларидан АГМК 64% фойдали ҳаракатларни амалга оширди.


Стандарт вазиятларини амалга оширган футболчилар:

Турсунов - 16 бурчак зарбаси (14 аниқ ва 2 ноаниқ)

Аманов - 13 бурчак зарбаси (9 аниқ ва 4 ноаниқ), 11 жарима зарбаси (7 аниқ ва 4 ноаниқ)

Қосимов - 15 бурчак зарбаси (9 аниқ ва 6 ноаниқ), 9 жарима зарбаси (6 аниқ ва 3 ноаниқ)

Тошматов - 11 бурчак зарбаси (7 аниқ ва 4 ноаниқ), 8 жарима зарбаси (4 аниқ ва 4 ноаниқ)


Қоидабузарликлар:

- Ўтказилган ўйинларда АГМК 199 маротаба фол ишлатган. Бу дегани ҳар бир ўйинда ўртача 15,3тадан тўғри келади. Фолларнинг 78таси (39%) ўз жарима майдончамиз яқинида вужудга келган. АГМК футболчиларига биринчи даврада 21 марта огоҳлантириш ва 1 бор четлатиш кузатилди.

Ҳозирги кунда Бобур Йўлдошев ва Дилшод Жўраев ҳисобида 3тадан сариқ карточка мавжуд ҳамда улар дисквалификацияга яқин турибди.


Узатмаларни қулай позицияларга ошириш ва ҳужумдаги тезлик:

- Бу борада самарадорлик 57,8% ташкил қилмоқда. Жамоанинг ҳужумкорликдаги тезлиги эса 7,4. Айниқса "Қизилқум", "Локомотив" ҳамда "Андижон"га қарши ўйинларда АГМК ҳужумлар ташкил этишда энг юқори кўрсаткичларни амалга оширган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика