RU

Последние новости

АГМК жамоаси норматив тестларни топширди Новости

АГМК жамоаси норматив тестларни топширди

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг иккинчи даврасига тараддуд кўриш жараёни доирасида кеча ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими томонидан ўтказилган норматив тестларни топширди.

Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар 16 июль куни Қибрайдаги стадионда АГМК футболчиларидан норматив тестларни қабул қилишди. 

АГМК футболчилари 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш сингари тестларни топширишди.


Қайд этиш керакки, АГМК жамоаси сафига келиб қўшилган Элгужа Григалашвили кичик жароҳати боис ўтган кунги умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этолмаганди. Айни пайтда эса футболчининг ҳолати яхшиланиб бормоқда ва грузиялик футболчи машғулотларни қайта тиклади ва норматив тестини топширди.


Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика