RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди Новости

АГМК футзал жамоаси тантанали кутиб олинди

Теги :  ФутзалАГМК
Таиланд пойтахти Бангкокда ўтган Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган АГМК футзал жамоаси бугун эрта тонгда Тошкентга қайтиб келди.

АГМК футзал жамоасини кутиб олиш учун клуб раҳбарияти ва ОАВ вакиллари ҳам чиқишди. Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоамиз Осиё чемпионатида АГМК клуби тарихидаги энг яхши натижа, яъни мусобақанинг тўртинчи ўринини қўлга киритди. Шу боисдан ҳам ёш таркиб билан қитъа чемпионатида муносиб иштирок этган жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди ва АГМК футзал жамоаси бош мураббийи Александр Петровга зарбоп чопон кийдирилди. Шунингдек, барча футзалчиларни карнай-сурнай садолари ва гуллар билан кутиб олинди.

Футзал жамоасини кутиб олган ОКМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаязов ва клуб бош директори Мухтор Қурбонов чиқишди. Шунингдек, АГМК телеканали мухбирлари ҳамда "championat.asia" сайти ходимлари мазкур жараённи ёритиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига келишди.

Қайд этиш керакки, АГМК футзал жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати ярим финалига чиқди ва мазкур мусобақада тўртинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа давомида жами 6 учрашув ўтказган жамоамиз 3 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этди. Гуруҳда ва 3-ўрин учун бўлган баҳсда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" жамоасига имконият бой берилган бўлса, ярим финалда Эрон клуби "Мес Сунгун" ғалаба қозонди. Гуруҳда "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" ва чорак финалда Таиланднинг "Порт" жамоалари эса доғда қолдирилди. 

Шу тариқа АГМК футзал жамоаси Осиё чемпионатида 24 маротаба гол киритиб, ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборди. Жамоамиз киритган голларга Акбар Усмонов (6), Даврон Чориев (6), Ихтиёр Ропиев (5), Илҳомжон Ҳамроев (2), Ҳусниддин Нишонов (2), Дилшод Раҳматов, Машраб Одилов ва Анасхон Раҳматовлар муаллифлик қилишди.

Бугун Тошкентга қайтиб келган футзалчиларимиз эндиликда бугундан старт оладиган Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичига тайёргарлик кўришади.










Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика