RU

Последние новости

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак... Новости

Агар ОФК билан яқин бўлишни хоҳласак...

Мамлакатимиз футболи ривожи учун ОФК билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган ҳафтанинг сешанба куни ЎФА биносида ташкилотнинг янгиланган раҳбарияти ҳамда ОАВ ходимлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бунда сўз олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бир қатор оғриқли муаммолар ҳақида фикр билдирди. Албатта, тилга олинган масалаларнинг ҳаммаси эътиборга молик ва муаммоларни тоифага ажратиб чиқиш уларнинг ечимини тезлатмайди. Бу ўринда ЎФА ҳар бир муаммога бир хил қараши керак бўлади. 

Равшан Сайфиддинович ўз нутқи давомида халқаро алоқалар ҳақида алоҳида фикр юритди. Бунда қўшни давлатлар билан футбол йўналиши бўйича алоқаларни йўлга қўйиш, айтайлик халқаро турнирлар ташкил қилиш, шунинг баробарида ОФК билан ҳам яқин бўлишимиз кераклигини билдиради. ОФК - катта ташкилот, унинг таркибидаги ҳар бир ассоциация ОФК билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида бизга ҳам тегишли. 

ОФК билан яқин бўлишнинг иккита асосий йўли бор. Биринчиси, ОФК ўтказадиган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаш (ютган жамоага ҳар доим эътибор юқори бўлган), иккинчиси ОФК томонидан ташкил этиладиган мусобақалардан бирига мезбонлик қилиш. Шу пайтгача икки бор ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда футзал бўйича Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилгани, ўтган йил CAFA ташкил этган иккита алоҳида турнир ҳам бизда ўтказилганини инобатга олсак, бу борада тажрибага эгамиз. 

Ҳозирги имкониятдан келиб чиқиб Осиё Кубогини қабул қила олмаймиз. Лекин ёшлар ва ўсмирлар, аёллар ва футзал жамоалари ўртасидаги мусобақаларга мезбонлик қилишимиз мумкин. Балки яқин орада қайсидир халқаро мусобақа Ўзбекистонга топширилиб қолар. Лекин иккинчи томондан ОФК қачон бизга ҳам мезбонликни берар экан деб кутиб ўтирмасдан, ўзимиз ташкилот ўтказадиган мусобақаларда ижобий натижа қайд этиш ҳақида ўйлашимиз лозим. 

ОФК ҳар йили ўтказадиган Осиё чемпионлар лигасида анча пастладик. Мана уч йилдирки клубларимиз гуруҳдан чиқа олмаяпти. Бундан ташқари, ўтган U-16 ва U-19 Осиё чемпионатларига бора олмадик. Шу йил ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатига умуман бормадик ҳам. Ўзи бизда пляж футболи бўйича терма жамоа ҳозир борми ё йўқми бу ҳам бир масала. 

Осиёда ҳар томонлама ўрнак олса арзийдиган мамлакат бор, бу - Япония. Эътибор берганмисиз, ҳар қандай халқаро миқёсдаги турнир бўлмасин ҳаммасида японлар қатнашади. Қатнашиш ҳам майли, Япония доим совриндорлар орасида бўлади. Хоҳ терма жамоалар, хоҳ аёллар, пляж ёки футзал бўлсин Япония доим фаворитлар қаторида юради. Бундан кўриниб турибдики, Япония фақат ўз миллий терма жамоаси ёки икки-учта бақувват клубини ўйлаш билан чекланиб қолмаган, футболнинг барча соҳаларини бирдек олиб боришга ҳаракат қилади. Эндиликда улар ОФКдан чиқиб ҳатто КОНМЕБОЛ ўтказадиган Копа Америкада ҳам қатнашишди. 

Биз ҳам футбол ривожи учун Япониядан ўрнак олишимиз даркор. Соврин ютса-ютмаса ОФК ўтказадиган ҳар бир мусобақада Ўзбекистондан жамоа бўлиши шарт. Ўйлашимизча, Равшан Эрматов ҳам айни шу мақсад йўлида ҳаракат қиляпти. Ўзбекистонда футбол ривожланиши учун салоҳият юқори, Эрматов айтганидек, муаммоларни фақат ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб ҳал қилиш мумкин. Шундагина турли ёшдаги терма жамоа ва клубларимиз мунтазам ОФК мусобақаларида қатнашиш имконига эга бўлади, бу эса ОФКга тобора яқинлашаётганимизни билдиради.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика