RU

Последние новости

16:39Пике "Олтин тўп"нинг асосий фаворитларини айтиб ўтди  0 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  2 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  7 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  19 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  26 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0

Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” … Новости

Агар коронавирус бўлмаганида, бугун “Ливерпуль” …

“Ливерпуль” Премьер-лига чемпиони бўлиши учун яна 2 турда ғалаба қозониши шарт эди.

Бироқ, “қизиллар”нинг яқин таъқибчиси “Манчестер Сити”нинг очко йўқотиши Юрген Клопп жамоасини титулга янада яқинлаштириши ҳам бор.

“Арсенал” - “Ман Сити”

Хусасан, 11 март куни АПЛнинг 28-тур қолдирилган ўйини “Арсенал” ҳамда “Ман Сити” ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Ушбу баҳсда Гвардиола шогирдлари қийинчиликка дуч келиши кутилган. Бироқ, беллашув олдидан "Олимпиакос" хўжайини Евангелос Маринакис коронавирусга чалингани маълум бўлди. 13 кун олдин "Олимпиакос" хўжайини Европа Лигаси доирасида "Эмирейтс"даги ўйинда Лондон клубининг бир неча футболчилари ва ходимлари билан учрашган эди. Шу боис, “Арсенал” - "Ман Сити" беллашуви яна номаълум муддатга кўчирилди.

“Челси” - “Ман Сити”

Бугун эса “шаҳарликлар” Лондоннинг бошқа бир жамоаси “Челси” меҳмони бўларди. Бу баҳс ҳам “Сити” учун осон ўтмаслиги аниқ эди.

Назарий жиҳатдан, Гвардиола шогирдлари мазкур икки ўйинда камида 3 очко жамғарди дейлик (жами очколар сони эса 60тага етади).

Энди эса навбат “Ливерпуль”га

Мерсисайдликлар бугун ўз майдонида “Кристал Пэлас” билан ўйнаб, ғалаба қозонишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Боиси, жамоалар ўртасида ўтказилган сўнгги беллашувлардаги устунлик улар томонида бўлган. “Ливерпуль” бугунги зафардан кейин очколарини 85тага етказиб, манчестерликлар билан орадаги фарқ яна 25 очкога ташкил қиларди.

Якун

Чемпионат тугашига 8 тур қолди. “Сити” эса қолган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонган тақдирида ҳам жами 24 очко жамғарган ҳолда ҳеч қанақасига пешқадамга ета олмасди.

Хулоса қилиб, бугун “Ливерпуль” 30 йил кутилган чемпионлигини нишонлаётган бўларди. Бу эса АПЛ тарихидаги энг тезкор чемпионлик бўлиши мумкин эди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика