RU

Последние новости

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  7 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда... Новости

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда...

Шу кунларда барчанинг эътибори Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларига қаратилган бир пайтда футболчиларимиз иштирокини тасаввур қилиб кўрамиз.

2020 йил Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Олимпиадага икки бор жуда яқин келдик. Чорак финалда БААни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганимиздан сўнг Олимпиадага бир қадам қолди, яна битта ғалаба ва марра бизники дея бошладик. Бизни Токио Олимпиадасидан атиги бир қадам ажратиб турганди.

Яримс финални ют ва Олимпиадага бор. Аммо Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кечган баҳсда 0:1 ютқазиб қўйдик. Натижада Саудия финалга чиқиш билан бирга Олимпиада чиптасини ҳам нақд қилди. Лекин кўнгилни чўктиришга ҳоджат йўқ эди, чунки бизни яна бир имконият кутиб турарди.

Учинчи ўрин учун баҳсни ют ва Олимпиадага бор. Учинчи ўрин учун баҳсда Австралия олимпиячилари билан беллашиб, яна 0:1 ҳисобида ютқаздик. Шундай қилиб Осиёнинг учинчи йўлланмаси бизга эмас, Австралияга насиб этди.

Ҳозир Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия. 

Гуруҳ ўйинларида иккита тур ортда қолди. Хўш, Осиё қандай натижа кўрсатяпти? Япония иккита ўйинда ғалаба қозониб (ЖАР ва Мексика) устидан ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйди. Жанубий Корея илк турда Янги Зеландияга имкониятни бой берганди, кейин Руминияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва ҳозирча ҳисобида 3 очко бор. 

U-23 Осиё чемпионатида бизни Олимпиададан мосуво қилган Саудия Арабистони эса ҳар иккала баҳсда мағлуб бўлди. Саудияликлар дастлаб Кот-Д'Ивуарга, сўнгра Германияга имкониятни бой беришди. Натижада бу жамоа 0 очко билан охирги ўринда боряпти ва учинчи турни Бразилияга қарши шунчаки ўтказади. 

Австралия U-23 терма жамоаси аввалига Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2-турда Испанияга кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва ҳозирча гуруҳ жадвалида 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа эртага охирги турни Мисрга қарши ўтказади.

Кўриниб турибдики, Япония гуруҳдан чиқиб бўлди, Жанубий Корея билан Австралияда имконият бор, Саудия Арабистони эса хайрлашди. Энди фараз қиламиз, агар биз ҳам Олимпиадага борганимизда қандай натижа кўрсатган бўлардик? 

Токио йўлланмаси қўлга киритилган тақдирда ё Саудия Арабистони ёки Австралия тушган гуруҳда бўлардик. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистони мағлуб этилганида гуруҳда Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилия билан, учинчи ўрин учун баҳсда ғолиб чиққанимизда Аргентина, Испания ва Миср билан ўйнардик. Умуман олганда, қайси гуруҳга тушмайлик, биз учун бу катта қадам бўларди. 

Гуруҳдан чиқа олармидик? Бир нарса дейиш қийин, лекин ҳаракат қилса бўларди. Мана, ҳозир бошқа спортчиларимиз чиқишини юрак ҳовучлаб кузатяпмиз. Футбол эса бундан кам бўлмасди. Шуниси аниқки, қачон бўлмасин Олимпиадага бориш футболимиз учун катта мактаб бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика