RU

Последние новости

19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  0 18:50Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Шорта" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  20 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  1 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  1 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  3 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  3 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  5 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  13 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  2 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  2 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  2

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда... Новости

Агар биз ҳам Олимпиадага чиққанимизда...

Шу кунларда барчанинг эътибори Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларига қаратилган бир пайтда футболчиларимиз иштирокини тасаввур қилиб кўрамиз.

2020 йил Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Олимпиадага икки бор жуда яқин келдик. Чорак финалда БААни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганимиздан сўнг Олимпиадага бир қадам қолди, яна битта ғалаба ва марра бизники дея бошладик. Бизни Токио Олимпиадасидан атиги бир қадам ажратиб турганди.

Яримс финални ют ва Олимпиадага бор. Аммо Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси билан кечган баҳсда 0:1 ютқазиб қўйдик. Натижада Саудия финалга чиқиш билан бирга Олимпиада чиптасини ҳам нақд қилди. Лекин кўнгилни чўктиришга ҳоджат йўқ эди, чунки бизни яна бир имконият кутиб турарди.

Учинчи ўрин учун баҳсни ют ва Олимпиадага бор. Учинчи ўрин учун баҳсда Австралия олимпиячилари билан беллашиб, яна 0:1 ҳисобида ютқаздик. Шундай қилиб Осиёнинг учинчи йўлланмаси бизга эмас, Австралияга насиб этди.

Ҳозир Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасида Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония (мезбон), Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия. 

Гуруҳ ўйинларида иккита тур ортда қолди. Хўш, Осиё қандай натижа кўрсатяпти? Япония иккита ўйинда ғалаба қозониб (ЖАР ва Мексика) устидан ўз ҳисобига 6 очко ёзиб қўйди. Жанубий Корея илк турда Янги Зеландияга имкониятни бой берганди, кейин Руминияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва ҳозирча ҳисобида 3 очко бор. 

U-23 Осиё чемпионатида бизни Олимпиададан мосуво қилган Саудия Арабистони эса ҳар иккала баҳсда мағлуб бўлди. Саудияликлар дастлаб Кот-Д'Ивуарга, сўнгра Германияга имкониятни бой беришди. Натижада бу жамоа 0 очко билан охирги ўринда боряпти ва учинчи турни Бразилияга қарши шунчаки ўтказади. 

Австралия U-23 терма жамоаси аввалига Аргентинани 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2-турда Испанияга кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва ҳозирча гуруҳ жадвалида 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа эртага охирги турни Мисрга қарши ўтказади.

Кўриниб турибдики, Япония гуруҳдан чиқиб бўлди, Жанубий Корея билан Австралияда имконият бор, Саудия Арабистони эса хайрлашди. Энди фараз қиламиз, агар биз ҳам Олимпиадага борганимизда қандай натижа кўрсатган бўлардик? 

Токио йўлланмаси қўлга киритилган тақдирда ё Саудия Арабистони ёки Австралия тушган гуруҳда бўлардик. U-23 Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистони мағлуб этилганида гуруҳда Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилия билан, учинчи ўрин учун баҳсда ғолиб чиққанимизда Аргентина, Испания ва Миср билан ўйнардик. Умуман олганда, қайси гуруҳга тушмайлик, биз учун бу катта қадам бўларди. 

Гуруҳдан чиқа олармидик? Бир нарса дейиш қийин, лекин ҳаракат қилса бўларди. Мана, ҳозир бошқа спортчиларимиз чиқишини юрак ҳовучлаб кузатяпмиз. Футбол эса бундан кам бўлмасди. Шуниси аниқки, қачон бўлмасин Олимпиадага бориш футболимиз учун катта мактаб бўлади.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика