RU

Последние новости

19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  25 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  10

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди Новости

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди

Туркиялик собиқ ўйинчи Ҳоқон Шукурнинг футболдан кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.

Катта ёшли кишилар 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Туркия терма жамоасини унутишмаган бўлса керак. Турклар ярим финалда Бразилияга ачинарли тарзда мағлубиятга учраб, кейинчалик турнирнинг бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоанинг етакчиларидан бири ҳужумчи Ҳоқон Шукур эди. У ўз мамлакатида, шунингдек, "Блекберн" ва "Интер" сафида тўп тепди. Туркияда Хоқон ҳақиқий қаҳрамон эди, фаолиятини якунлаганидан кейин у сиёсатга қадам ташлади.


Аввалига ҳамма ишлар жойида эди, у ҳукмрон партияга қўшилди ва икки йил давомида Эрдўған билан яхши муносабатда эди. Аммо Шукур "Адолат" партиясини тарк этиб, сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этди. Туркияда давлат тўнтариши бошланганда Шукурни ҳам уларга шерикликда айблашди. Хоқон зудлик билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, турк диёрида унга таҳдид қилишди.

"Менда ҳеч нарса қолмади, Эрдўған бор-будимдан маҳрум қилди: эркинлик ҳуқуқим, ишлаш ҳуқуқим ва сўз эркинлигимдан". Аммо Шукур турк халқининг душмани эмаслигини ва ўз ватанини севишини, лекин ҳукуматдан нафратланишини, чунки улар ҳалигача унинг муваффақиятсиз давлат тўнтаришида иштирок этганлиги тўғрисида далил топа олмаётганини айтади.

АҚШда Шукур дастлаб кафеда ишлаган, лекин у ерга юриш-туриши бошқача одамлар ташриф буюра бошлаган ва Хоқон ўз ишини ўзгартиришга мажбур бўлган. У икки йилдан бери UBER ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва бўш вақтида китоб савдоси билан шуғулланади. Тасаввур қилинг-а, таксига ўтирдингиз ва сизга жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳайдовчилик қилмоқда.

Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика