RU

Последние новости

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  22 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  28 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

Бу қизиқ. Афсонавий Брайан Клаф нега Рой Кинни урган? Новости

Бу қизиқ. Афсонавий Брайан Клаф нега Рой Кинни урган?

АПЛнинг эркаклар ўйинига айланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган Рой Кин 10 август куни 49-туғилган кунини нишонлади.

Ирландиялик 19 ёшида Англия футболига кириб келган. 1990 йилда у "Коб Рэмблерс"ни "Ноттингем Форест"га ўзгартирди. Чемпионлар кубогининг 2 карра эгаси унинг учун 47 минг фунтдан воз кечди.

Кин тезда асосий таркиб футболчисига айланиб кетди. 1990 йилда у профессионал фаолиятидаги илк голини урди. 1991 йилдан бошлаб, асосий таркибнинг муҳим фигураларидан бирига айланиб олди. Айнан ўша йиллари Киннинг фаолиятидаги энг муҳим ўйинлар бўлиб ўтди.

1991 йилнинг 21 январь кунида "Ноттингем Форест" Англия Кубогида "Кристал Пэлас"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқалиги бошланганида Кин майдон марказидан тўпни дарвозабонга оширишни истаб қолди. Натижада лондонликлар гол уриб, ўйинни дурангга олиб борди. Кин бу вазиятда голнинг асосий сабабчисига айланиб қолди ва шу ҳолатнинг ортидан тайёр ғалаба қўлдан чиқди.


Афсонавий Брайан Клаф эса ирландияликнинг хатосини оригинал тарзда жазолади. Мураббий Кинни шунақани қаттиқ зарба билан эмаклатиб қўйди. Ўзига келганида эса Клаф унга: "Ҳой болакай! Эшитяпсанми? Мен сенга гапиряпман. Дарвозабонга бошқа бундай пас берма".

Қўшимча учрашувда "Ноттингем" 3:0 ҳисобида ғалабага эришди ва жамоа турнир финалига қадар етиб борди. "Ноттингем" ҳал қилувчи учрашувда "Тоттенхэм"га ютқазиб қўйди.

Орадан бир йил ўтиб, Кин ушбу эпизод орқали ўзига катта дарс олганини айтиб ўтган ва мураббийига бошқа ҳеч нима демаган. Аксинча, Кин ушбу воқеа учун Клафга бир неча бора раҳмат айтиб ўтган. Айнан Клаф тажрибасиз болакайдан катта футболчи яратди. Фергюсон 1993 йили уни 4 млн фунтга сотиб олиб, Кантонадан кейинги сардорга айлантирди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика