RU

Последние новости

08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  43 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди Новости

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди

Мисрдаги қитъа биринчилигининг 1/2 финал иккинчи жуфтлигида Жазоир термаси Нигерияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб нигериялик ҳимоячи  Уильям Трост-Эконгнинг автоголидан сўнг очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Одион Игало Жазоир дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Риёд Маҳрез жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Жазоирни 29 йил деганда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишига сабабчи бўлди. 

Ярим финалда мағлуб бўлган Тунис ҳамда Нигерия Тошкент вақти билан 18 июль, соат 00:00да бошланадиган бронза медаллари учун баҳсда қатнашишади.

Сенегал ҳамда Жазоир ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин эса 20 июль санасида (00:00) бўлиб ўтади. 


Жазоир – Нигерия 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 40, автогол Трост-Эконг, 1:1 – 72, пенальти Игало, 2:1 – 90+5 Маҳрез.

Жазоир – Мболи, Манди, Зеффан, Бенламри, Бенсебайни, Гедиура, Беннасер, Фегули, Маҳрез, Бунежа, Белаили.

Нигерия – Акпейи, Коллинз, Трост-Эконг, Омеруо, Авазьем, Этебо, Чуквуэзе (Оньекуру, 78), Ндиди, Ивоби, Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (52), Фегули (68), Манди (71), Авазьем (88).

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика