RU

Последние новости

17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  0 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  0 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  2 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  8 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  5 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  11

Афонин Москвада "Спартак" меҳмони бўлади. РФПЛнинг 21-тур превьюси Новости

Афонин Москвада "Спартак" меҳмони бўлади. РФПЛнинг 21-тур превьюси

Бугун Тошкент вақти билан 21:30да бошланадиган "Анжи" ҳамда "Урал" ўртасидаги баҳс Россия чемпионатининг 21-тур ўйинларига старт беради.

"Анжи" - "Урал"

31 март. 21:30


"Анжи" ва "Урал" ўтган турда кичик ғалабага эришишди, иккала жамоа хавфли зонадан бироз узоқда, аммо кичик хатолик ҳаммасини ўзгартириб юбориши мумкин. "Урал" ўз майдонида очко тўплашни хуш кўради, меҳмонда эса ишончсиз футбол намойиш этади. Масалан, Тулада тузукроқ вазият ярата олмаган жамоа "Арсенал"га мағлуб бўлиб, хавфли жойни тарк этиш учун имкон берди.

"Анжи" ўз майдонида камида мағлуб бўлмаслиги лозим. Акс ҳолда турнир жадвалида рақиб уларга етиб олади ва жон сақлаб қолиш учун кураш ҳар доимгидан қизиқроқ кечади.


"Уфа" - "Локомотив"

1 апрель. 17:00


Ушбу жамоалар қисқа вақт ичида икки маротаба ўзаро баҳс ўтказишади. Ҳозир - Россия чемпионати доирасида, кейинги ҳафтада эса Россия Кубогида. Илк учрашув "Уфа" майдонида ўтади.

"Локомотив" ўтган турда чемпионат етакчиси "Спартак" билан ишончли ўйин кўрсатиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ватандошимиз Виталий Денисов ҳозирча якка тартибда машуғлот ўтказмоқда. Семак қўл остидаги "Уфа" жуда қизиқ кўринмоқда. Ҳа, уларнинг уйда ўйнаши ҳам ўз ролини ўйнаши мумкин. Бу жамоалар ўртасидаги баҳсларда голлар кўп бўлади. "Уфа" ҳимоядан ўйнай олади, чемпионатда кам гол ўтказиш бўйича учинчи ўринда. Сергей Семак шогирдлари иродали эканлигини кўпчилик билади.

"Уфа" бу баҳсда очкога умид қилса бўлади.


"Арсенал" - "Томь"

1 апрель. 19:30


"Арсенал" сўнгги турларда турнир етакчилари ва хавфли зонадагилар билан тўқнаш келмоқда. Тула жамоаси фақат ўз майдонида гол уриб, очко олмоқда.

"Томь" ўтган турда ўз майдонида "Амкар"ни мағлуб этиб ҳайрон қолдирди. Бу ўйинни таҳлил қилиш қийин, бироқ бу жамоа инқироздан чиққанини билдирса ажаб эмас.


"Амкар" - "Терек"

2 апрель. 15:30


"Амкар" ўз майдонида - хавфли рақиб. Россия чемпионатидаги сўнгги учрашув бунинг исботи, Пермь жамоаси меҳмонда қийин аҳволдаги "Томь"га мағлуб бўлди. Бу пермликлар фойдасига ишлаши мумкин. Чунки "Терек" иродали жамоа ва бундай рақибларни жаҳл билан мағлуб этиш керак.

"Терек" турнир жадвалининг ўртасида ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо очиқчасига айтиш керак, клубнинг еврокубокларда иштирок этиш имконияти катта эмас. Ҳамма мавсум охирида бор кучини ишга солади, бироқ "Терек" захираси ҳақида бир нима дейиш қийин.


"Рубин" - "Зенит"

2 апрель. 16:00


Икки йил аввал ушбу баҳс кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини тортар эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди. "Рубин" кўпмиллионли харидларга қарамай бу мавсумни муваффақиятсиз ўтказмоқда. Жамоанинг ҳозирги ўрни раҳбарият режалаштирганидек эмас. Ниманидир ўзгартирадиган вақт келди. Аммо ҳозирча "Рубин" ўз ўйинини излашда давом этмоқда.

"Зенит" ҳам Халк йўқотишидан сўнг ўзига кела олмаяпти. Кокорин ва Дзюба бразилияликнинг ўрнини билдирмаслик вазифасини эплай олишмади. Даннининг футболга қайтиши бутун жамоанинг кайфиятини ўзгартирди, аммо ҳозирча "Зенит" чемпионлик учун курашда "Спартак"ка етиб оладиган жамоадек кўринмаяпти.

"Зенит" ўйинини янада яхшилаши лозим. Айни дамда "Спартак"ни пастга тушириб юборадиган жамоа - "Спартак"нинг ўзи.


ЦСКА - "Крилья Советов"

2 апрель. 18:30


ЦСКА ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бирини қабул қилади. "Крилья" айни дамда 14-ўринни эгаллаб турибди. "Армиячилар" ўз ўйинини топиб олди дейиш қийин, ироқ улар аста-секинлик билан очко тўплаб боришмоқда. Ўйинни унутишади, ҳисобни эса йўқ.

"Крилья" "армиячилар"га қаршилик қилиши қийин бўлади. Буни тушуниш учун турнир жадвалига қарашнинг ўзи кифоя. Бошқа томондан бир неча тур олдин "Крилья" "Спартак"ни жазолаган.


"Ростов" - "Краснодар"

3 апрель. 21:30


Турнинг муҳим учрашуви Ростовда бўлиб ўтади. Ростовликлар Краснодар "буқалари"ни қабул қилишади. Европада шовқин кўтарганлар Россия чемпионатида шпагаларини ишга солишади.

Терма жамоада ўйнаган ростокликлар натижаларга қарамай, яхши кайфиятда бўлиши керак. Аммо "Краснодар" ҳам тажрибали жангчи ва бу баҳс қандай аҳамиятга эгалигини яхши тушунади.

Мезбонлар уй жамоаси сифатида яхши таниш. Хатто "Манчестер Юнайтед" ҳам Англияга дуранг билан қайтди. "Ростов" ўз майдонида гол ўтказмасликни ва тезкор қарши ҳужумлар қилишни хуш кўради.

"Краснодар" - чемпионатнинг энг ҳужумкор жамоаси. Тез, сифатли! Смолов жангга тайёр, Клессон ўйинини кучайтириб бормоқда, жароҳатланганлар аста-секинлик билан сафга қайтишмоқда. Жамоа барча фронтларда кураш олиб бормаяпти, бу "буқалар"га мавсум охирида яхши ўйин кўрсатишга имкон беради.

"Ростов" уйидаги гол ўтказмаяпти ва мағлуб ҳам бўлмаяпти. Бошқа томондан "Краснодар" майдонни голсиз тарк этаётгани йўқ. Натижа қандай бўлади?


"Спартак" - "Оренбург"

3 апрель. 21:30


"Оренбург" Москвада Россия чемпионати етакчиси "Спартак" меҳмони бўлади. Москваликлар "Локомотив"га қарши баҳсда очко йўқотганидан ғазабда. Аммо улар учун хавф туғдирувчи ҳеч нарса содир бўлгани йўқ.

Жамоа ўз йўлидан кетиши, бўшашмаслиги ва мавсум якунланмасидан медалларни тақиб олмаслиги керак. Ғалабага эришиш учун ўтган мавсумнинг сўнгги туридаги ЦСКА - "Рубин" учрашувини кўпроқ томоша қилиш зарур.

"Оренбург"нинг ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас. Улар 13-ўринда ва хавфли зонага жуда яқин. Қатар терма жамоасига қарши баҳсда иштирок этган Вадим Афонин ўз жамоасига ғалаба қозониш ёки ҳеч бўлмаса 1 очко ишлашда ёрдам беришига ишонамиз.

"Спартак" мағлуб бўладиган ягона жамоа бу - "Спартак". "Оренбург" савия борасида "қизил-оқлар"га тенг кела олмайди. Аммо айнан шу жиҳат мезбонларга салбий таъсир қилиши мумкин. Баҳсга яхши тайёргарлик кўрмаган жамоа очко йўқотиши аниқ.

Россия чемпионати турнир жадвали.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика