Афғонистон ЖЧ-2014ни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олди!
20 мая 2014 16:14
Новости
Афғонистон ЖЧ-2014ни кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олди!
Айни пайтга келиб 125та мамлакат ЖЧни тўғридан-тўғри кўрсатиш ҳуқуқини берувчи пакетларни сотиб олди.
Қизиғи шундаки, уларнинг орасида Афғонистон мамлакати ҳам бор. Марказий Осиё ҳудудидан ҳозирча Қозоғистон трансляция ҳуқуқини ҳарид қилган. Қозоғистондаги томошабинлар "Қозоғистон" ва "Биринчи канал" орқали ўйинларни томоша қиладилар. Россияда эса "ОРТ" ва "ВГТРК" ташкилоти (Россия 1,2,24 ва бошқалар) тўғридан-тўғри кўрсатиш ҳуқуқига эга. "Наш футбол" канали бундай ҳуқуқга эга эмас.
Бразилиядан эса бир йўла 6та телеканал ЖЧни кўрсата олади.
Шу жумладан, Бенин, Чад, Аруба, Бурунди, Фижи ороли, Лаос ва Суринам каби давлатлар ҳам ЖЧни тўғридан-тўғри кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРК 2010 йилги жаҳон чемпионатини расмий равишда сотиб олган эди. Айни пайтда Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиални ҳам сотиб олиш борасида музокаралар кетаётганлиги ҳақида хабар бор.

Комментарии