Адебайорнинг янги манзили - "Пахтакор"
04 дек 2019 18:03
Новости
Адебайорнинг янги манзили - "Пахтакор"
Туркиянинг "Кайсериспор" клуби тоголик ҳужумчиси Эммануэль Адебайор билан хайрлашди.
Унинг Шота Арвеладзе бошчилигидаги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" билан келишувга эришгани маълум. Аниқроғи, футболчи "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришган.
Адебайор учун кеча ўтказилган Туркия Суперлигаси доирасидаги "Бешиктош"га қарши ўйин сўнггиси бўлди. Тажрибали ҳужумчи бу ўйинда "Кайсериспор"нинг ягона голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Адебайор фаолияти давомида "Арсенал", "Реал" ва "Тоттенхэм" каби номдор жамоаларда ўйнаган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии