RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  6 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  0 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  93 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  15 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  469 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  2 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

Адебайор: “Роналду Мессидан 250 фоизга кучли” Новости

Адебайор: “Роналду Мессидан 250 фоизга кучли”

Тоголик собиқ ҳужумчи Эммануэль Адебайорга Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессидан бирини танлаш ҳақида савол берилди.

- Коллекциянгдаги энг қимматбаҳо футболка кимники?

- Криштиану Роналду.

- Қайси ўйиндан кейин либос алмашгансизлар?

- Биттасини Манчестерда унга қарши “Арсенал”да ўйнаганимда олганман, иккинчисини эса Мадридда бирга ҳаракат қилганимизда у менга совға қилган.

Бу ўйинчининг ўзини тутиши менга жуда ёқади. Нафақат ўйиндаги ҳаракатлари, балки барчамиз унинг ўйинларини хуш кўрамиз. Аммо менда унда тортган асосий жиҳат бу Роналдунинг меҳнат қилишга бўлган улкан иштиёқидир.

У машғулотдан олдин ҳам тайёргарлик кўради. Кейин расмий машқлар. Шундан кейин ҳам у машқ қилишда давом этади. Учрашувдан кейин ҳам машғулот ўтказади. Дам олиш кунлари ҳам жисмоний тайёргарлигини оширади.

- Демак, кўпчиликнинг жонига тегган “Месси ёки Роналду” деган саволга сендан “Роналду” жавобини эшитамизми?

- Ҳа, 250 фоиз – Роналду, дейди 38 ёшли Адебайор.

Эслатиб ўтамиз, собиқ форвард Криштиану билан бирга 2011 йил “Реал”да ҳаракат қилган.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика