RU

Последние новости

12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  4 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  2 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  6 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  5 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  16 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  20 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасида кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  7 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  37 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган Новости

Адашманг, Таиланд Осиё чемпиони бўлмаган

Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, кеча футзал бўйича миллий терма жамоамиз Осиё чемпионатида амалдаги чемпион Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ва гуруҳдаги дастлабки уч очкосини қўлга киритди. Энди футзалчиларимиз эртага Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Шу ўринда баъзи мухлисларимиздан адашмасликни сўраган бўлардик. Эслатма тарзида шуни айтмоқчимизки, амалдаги Осиё чемпиони Таиланд эмас, балки Япония футзал терма жамоаси ҳисобланади. Умуман олганда, Таиланд ҳали шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган.

Футзал бўйича Осиё чемпионати 1999 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Мусобақа то 2008 йилгача ҳар йили ўтказилган бўлиб, ундан кейин ҳар жуфт йилларда ўтказиш анъанага кирди. Футзал бўйича қитъа биринчилиги икки бор Ўзбекистонда ташкил қилинган - 2006 ва 2010 йилларда. Ҳар иккала мусобақада терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, мағлуб бўлган. 2006 йилда Японияга 1:5, икки йил ўтиб Эронга 3:8 ҳисобида ютқазганмиз.

Таиланд аввалги Осиё чемпионати финалида Японияга 1:6 ҳисобида мағлуб бўлган. Қуйида маълумот учун мусобақанинг барча финалларини келтириб ўтамиз.

1999 йил. Малайзия.
Эрон - Ж.Корея - 9:1
2000 йил. Таиланд. Эрон – Қозоғистон - 4:0
2001 йил. Эрон. Эрон – Ўзбекистон - 9:0
2002 йил. Индонезия. Эрон – Япония - 6:0
2003 йил. Эрон. Эрон – Япония - 6:4
2004 йил. Макао. Эрон – Япония - 5:3
2005 йил. Вьетнам. Эрон – Япония - 2:0
2006 йил. Ўзбекистон. Япония – Ўзбекистон - 5:1
2007 йил. Япония. Эрон – Япония - 4:1
2008 йил. Таиланд. Эрон – Таиланд - 4:0
2010 йил. Ўзбекистон. Эрон – Ўзбекистон - 8:3
2012 йил. БАА. Япония – Таиланд - 6:1
2014 йил. Вьетнам. ? : ?

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика